11:04 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96

"Тошкент дрифти" ёки Эрик Давидыч Ўзбекистонда нимани суратга олган эди

© Repost
Жамият
Ҳавола олиш
325 0 0

Россиялик машҳур авто-блогер: Mercedes AMG GT 63 - унча зўр эмас экан-у, лекин Ўзбекистонга гап йўқ!

ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Россиялик авто-блогер Эрик Давидыч сентябр ойида Ўзбекистонда суратга олган видеосини интернетга чиқарди.

Видеолавҳа бошида Давидыч Ўзбекистонга уни таклиф қилган ва ушбу видеони суратга олиш учун барча шароитларни яратиб берган Отабек Умаровга миннатдорлик билдирган.

Видеонинг мақсади - Mercedes AMG GT 63 S 4MATIC+ автомобилнинг тест-драйви ҳисобланади. Ушбу тест-драйвни айнан Тошкентда суратга олиш эса – Ўзбекистонни дунёда янада кенроқ танитиш, сайёҳларни жалб қилиш учун хизмат қилади.

Видеолавҳа давомида Эрик Давидыч бир неча бор Тошкентнинг ажойиб манзараларини, йўлларини, диққатга сазовор жойларини, Ўзбекистонда содир бўлаётган ижобий ўзгаришларни ва энг асосийси - меҳмондўст ўзбек халқини олқишлайди.

Кетиш олдидан эса россиялик блогер махсус ажратилган майдончада, тўпланган ёш мухлислар олдида автомобилда бир неча бор айланиб “дрифт” намойиш этди ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдирди.

“Менинг номимдан бутун Ўзбекистонга, ўзбек халқига улкан миннатдорлигимни етказиб қўйинг. Биз албатта қайтиб келамиз. Ҳаммангизга катта раҳмат”, - деди блогер.

Эслатиб ўтамиз, Эрик Давидыч, россиялик энг машҳур авто-блогерлардан бири. У автомобиллар мавзусида жуда кўп ва қизиқарли видеолар суратга олган, кўплаб автомобилларни тест-драйв қилган. Унга тегишли бўлган smotraTV ютуб-каналининг доимий обуначилари сони 3,6 миллиондан ортиқ.

Асосий мавзулар