20:17 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Бочки с дизельным топливом

Қозоғистон қўшни республикаларга ёнилғи олиб чиқишни таъқиқлади

© Пресс-служба ГТК РУз
Жамият
Ҳавола олиш
122 0 0

Қозоғистон Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россияга автомобил транспортида бензин ва дизел ёнилғисини олиб чиқишни таъқиқлади.

ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Қозоғистон нефт маҳсулотларини автотранспортда олиб чиқишни таъқиқлади, янги қонун 2 ноябрдаy кучга кирди, деб хабар қилмоқда ТАСС.

Қозоғистон энергетика, ИИВ, Молия вазирлиги ва МХҚ қўшма буйруғи билан, автотранспорт ёрдамида Республикадан нефт маҳсулотларини олиб чиқиш 6 ойга таъқиқланди. Янги қонун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига жойлаштирилган.

“Қозоғистон Республикасидан ТНВЭД коди 2709, 2710, 2902, 3409, 3811 бўлган маҳсулотларни олиб чиқиш таъқиқланди. Автомобил бензин бакида ёнилғи олиб чиқиш ҳолатлари бундан мустасно. Алоҳда идишда олиб чиқилаётган ёнилғи ҳажми 20 литрдан ошмаслиги керак”, - дейилган хабарда.

Хабар изоҳида айтилишига кўра, Қозоғистонда бензин ва дизел ёнилғиси нархи қўшни Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россияга нисбатан паст бўлгани туфайли чегара олди ҳудудларида ёнилғи мойлаш маҳсулотларининг юқори транзит истеъмоли кузатимоқда.

Асосий мавзулар