07:47 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
296 0 0

Мазкур портал Адлия вазирлигининг 10 дан ортиқ ахборот тизимларини, хусусан, lex.uz, адлия органлари ва муассасаларининг расмий веб-сайтлари, advice.uz, bolahuquqlari.uz порталларини бирлаштиради.

ТОШКЕНТ, 5 нояб - Sputnik. Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг Миллий ҳуқуқий интернет портали ишга туширилди.

Қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, муаммоли вазиятларга оид саволларга жавоблар, одамлар учун энг зарур ҳуқуқий тавсиялар, ҳужжат лойиҳалари муҳокамаси кабилар Адлия вазирлиги томонидан ишга туширилган Миллий ҳуқуқий интернет порталида жамланган. 

Мазкур портал Адлия вазирлигининг 10 дан ортиқ ахборот тизимларини, хусусан, lex.uz, адлия органлари ва муассасаларининг расмий веб-сайтлари, advice.uz, bolahuquqlari.uz порталларини бирлаштиради. 

Порталда Юристлар малакасини ошириш маркази, Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази, Интеллектуал мулк агентлиги ўқув курслари ҳақида ҳам маълумотлар берилган. 

Фойдаланувчилар порталдан Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари, адвокатлар ва нотариуслар хизматларига оид эълонлар, тезкор ишонч телефонлари ҳақида маълумот олишлари ҳам мумкин. 

Бу ерда шунингдек, ҳуқуқий саводхонликни оширувчи юридик луғат, махсус атамалар ва энг зарур ҳуқуқий адабиётлар электрон кутубхонаси ҳам мавжуд.

Асосий мавзулар