Тошкентда айрим тоифа юридик шахслар учун сув нархи оширилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМойка автобуса
Мойка автобуса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда барча тижорий фаолият юритувчи корхоналар учун сув таъминоти ва оқава сув нархи оширилди.

ТОШКЕНТ,  6 ноя – Sputnik. Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган айрим тоифадаги юридик шахслар учун сув таъминоти ҳамда оқава сув бўйича нархлар оширилди. Бу ҳақида Тошкент ҳикимиятининг Молия бошқармаси декларациясида айтиб ўтилган, "Сувсоз" ДУП хабарига асосан.

Хусусан, 2019 йил 16 ноябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида III гуруҳ тижорий истеъмолчилари бўлган  юридик шахслар учун қуйидаги ставкалар жорий этилмоқда:

  • сув таъминоти – 1 м3 учун 730 сўм ҚҚСсиз;
  • оқава сув - 1 м3 учун 460 сўм ҚҚСсиз.

I ва II гуруҳлар истеъмолчилари учун – нархлар ўзгаришсиз қолди, яъни сув таъминоти бўйича – 1 м3 учун 310 сўм ҚҚСсиз, оқава сув бўйича - 1 м3 учун 250 сўм ҚҚСсиз.

Фонтан  - Sputnik Ўзбекистон
Қайноқ фаввора: Тошкентдаги Нукус кўчасида иссиқ сув қувури ёрилиб кетди

Шунингдек, Тошкент шаҳри истеъмолчилар учун, ичимлик сув таъминоти хизматлари учун шаҳар ҳокимининг 2018 йил 12 январдаги 69-сонли қарори билан белгиланган 100 сўм м3 миқдоридаги махсус устама тўлов миқдори ҳам сақланиб қолинган, оқава сув (канализация) хизматлари учун махсус устама ҳақ миқдори 100 сўм м3 этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Cув таъминоти ва оқава сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари бўйича истеъмолчилар учта гуруҳга бўлинган:

I – хусусий уй-жойларда ва кўп квартирали уйдаги хонадонларда яшайдиган жисмоний шахслар;

II – иссиқлик таъминоти ташкилотлари, ИСКХ ташкилотлари, Мудофаа вазирлиги ва бошқа ташкилотларнинг идоравий уй-жой фонди ва ётоқхоналари, бюджет ташкилотлари, диний ташкилотлар, элчихоналар ва дипломатик ваколатхоналар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ХУМШ;

III – I ва II гуруҳга кирмаган ташкилотлар.

Янгиликлар лентаси
0