Cолиқ ундирилишда инсон омилини камайтириш режалаштирилмоқда

CC BY-SA 2.0 / Ken Teegardin / Калькулятор
Калькулятор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Солиқ соҳасининг бизнес жараёнларини уйғунлаштирадиган ягона платформа яратилиб, республика бўйлаб барча солиқ органларида жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 6 нояб - Sputnik. Давлат солиқ қўмитаси солиқ органлари тизимидаги бизнес жараёнларни қайта кўриб чиқишни бошлади.

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Абдулла Азизов бошчилигидаги ишчи гуруҳ республиканинг барча даражадаги солиқ идораларининг бизнес жараёнларини ўрганишга киришди.

Аркадий Брызгалин - Sputnik Ўзбекистон
Солиқ экспериментлари охири нима билан тугайди?

Тошкентнинг Яшнобод тумани давлат солиқ инспекцияси мувофиқлаштирувчи марказ сифатида танланиб, бу ерга инспекциялар, бошқармалар ва ДСҚ мутахассислари жалб қилинмоқда.

Солиқ идоралари ходимлари солиқ тўловчилар билан учрашувлар давомида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, бизнес жараёнларни янада оптималлаштириш юзасидан фикр алмашмоқдалар.

Иш жараёнини оптималлаштириш ва стандартлаштириш бўйича ўтказилаётган мазкур ўрганишлар натижасида келгусида солиқ тизими янада автоматлаштирилиши кутилмоқда.

Солиқ соҳасининг бизнес жараёнларини уйғунлаштирадиган ягона платформа яратилиб, республика бўйлаб барча солиқ органларида жорий этилади.

Солиқ қўмитасининг 166 нафар ходими Москвада малака оширади

Дастурий маҳсулотлар инсон омилини имкон қадар камайтириш, республика солиқ органларини мижозлар учун барча қулайликларни яратишга қаратилган сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0