Тошкент ИИББ замонавий транспорт воситалари билан таъминланади

© iibb.uzНовый дизайн автомобилей ГУВД Ташкента
Новый дизайн автомобилей ГУВД Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. “Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Ботанический сад в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги Ботаника боғида кузатув камералари ўрнатилади – ИИББ

Унга кўра, Тошкент шаҳар ИИББ уч (2020-2022) йил давомида 523 дона замонавий транспорт воситалари билан таъминлаш режалаштирилган. Улар орасида тез тиббий ёрдам машинаси (HUNDAI), Трекер, Ласетти, Нексия-3, Спарк ва Дамас транспорт воситалари кўрсатилган.

Шунингдек, ҳужжатга 2020 йилда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ва ҳудуд аҳолисининг фарзандлари учун қуриладиган ва капитал таъмирланадиган давлат мактабгача таълим муассасалари рўйхати илова қилинган.

“қуриш ва капитал таъмирлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан, шунингдек ичимлик суви ва оқава сув ташқи муҳандислик тармоқларини кўчириш ҳамда қуриш, объектларнинг атроф ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади”, - дейилган лойиҳада.

Янгиликлар лентаси
0