18:33 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
кулак, архивное фото

Самарқандда оммавий муштлашувда 3 нафар туркиялик жароҳат олди

© sputnik Sputnik / Табылды Кадырбеков
Жамият
Ҳавола олиш
229 0 0

Самарқандда кўп қаватли бино қурилишида ишлаётган ишчилар орасида оммавий муштлашув содир бўлди, 4 киши тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилишди.

ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. Кеча 6 ноябрь куни Самарқандда қурилаётган кўп қаватли бинолардан бирининг қурувчилари орасида оммавий мушлашув содир бўлди, деб хабар қилмоқда Газета.уз.

“Ҳуқуқни сақлаш органларидаги манбаага асосан, уч нафар туркиялик мутахассислар қурилиш майдончасида исиниш учун олов ёқишган. Уларнинг ёнига ўзбекистонлик қурувчи келганда улар орасида тортишув юз берган. Кейин бу муштлашувга айланиб кетган ва унга яна 6 нафар қурувчи қўшилган”, - дейилган хабарда.

Муштлашувда 4 киши тан жароҳатлари олиб шифохонага мурожаат қилишган. Улардан 3 нафари Туркия фуқаролари.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 277 моддасига (Оммавий безорилик) асосан жиноят иши қўзғатилган.

Асосий мавзулар