18:45 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Флаги стран участниц СНГ

Бугун Тошкентда МДҲ хавфсизлик хизматлари раҳбарлари учрашади

© Sputnik / Виктор Толочко
Жамият
Ҳавола олиш
103 0 0

МДҲ махсус хизматлари раҳбарлари Тошкентда Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни таъминлаш доирасида Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишади.

ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. Бугун Тошкентда МДҲ хавфсизлик хизматлари раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги 47-йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда УзА.

Йиғилишда асосий эътибор халқаро терроризм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига қаратилади, - дейилган хабарда.

Ва яна бир муҳим масала - МДҲ маконида миллатлараро ва конфессиялараро низолар келиб чиқишининг олдини олиш муаммолари ҳам алоҳида ўрганиб чиқилади.

Шунингдек, транспорт коммуникациялари ва иқтисодиёт соҳасида хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни таъминлаш доирасида Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш ҳам режалаштирилган.

Ундан ташқари йиғилишда МДҲ Аксилтеррор маркази раҳбари ҳамкорликдаги аксилтеррор ўқув машғулотлари якуни бўйича ҳисобот тақдим этади ва Марказнинг 2020 йилга мўлжалланган иш режасини маълум қилади.

 

Асосий мавзулар