Мирзо Улуғбек туманидаги айрим кўчалар вақтинча ичимлик сувисиз қолади

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишКран в ванной комнате
Кран в ванной комнате - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
6 ноябрь куни соат 23:00 дан 8 ноябрь куни соат 06:00га қадар Мирзо Улуғбек туманидаги айрим кўчаларда вақтинча ичимлик суви таъминоти тўхтатилади.

ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. 6 ноябрь куни соат 23:00 дан 8 ноябрь куни соат 06:00га қадар Мирзо Улуғбек туманидаги айрим кўчаларда вақтинча ичимлик суви таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилмоқда.

Бунинг сабаби Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Махтумқули ва Оҳангорон кўчалари кесишмасидаги Д-1400 мм ичимлик сув тармоғида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани.

“Сувсоз” ДУК томонидан ушбу манзилларга ичимлик сувини етказиб бериш чоралари амалга оширилади.

Қуйида тармоқдан узиладиган манзиллар рўйхати келтирилган:

- Паркент кўчасида;

- Паркент 3-берк кўчасида;

- Паркент 4-берк кўчасида;

- Иссиқ сув кўчасида;

- Иссиқ сув 1-тор кўчасида;

- Қарноқ кўчасида;

- Мирзо Улуғбек тумани ДСЭНМ биносида

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда айрим тоифа юридик шахслар учун сув нархи оширилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0