Янги дунёни Осиё яратмоқда, Европа эмас - Валдай клуби эксперти

© Sputnik / Юрий КорсунцевНаучный директор Германо-российского форума Александр Рар
Научный директор Германо-российского форума Александр Рар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европа заифлашиб Осиё кучайиб бормоқда. Дунё келажагини белгиловчи институтлар Осиёда яратилади - эксперт.

ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Янги дунёни Осиё яратмоқда, Европа эмас, деб ҳисоблайди Валдай клуби эксперти, Германия-Россия форуми илмий директори, Александр Рар. Sputnik мухбири хабарига асосан. 

Биз ҳозир жуда қизиқ, шу билан бирга хавфли дунёда яшамоқдамиз. Бугунги кун келажакда кўп қиррали дунёга асос солмоқда. Янги дунёни Осиё яратмоқда, Европа эмас. 30 йил олдин Берлин девори қулаганда янги дунёга Европа асос солган эди, - дейди Александр Рар.

Валдай клубида бугунги кунда нафақат Россиянинг балким халқаро майдондаги энг кучли экспертлар жамлаган. Сочида бўлиб ўтган сўнгги учрашувда Осиё вакиллари Европадан кўра кўпроқ эди.

Алишер Курманов, председатель комитета Сената по вопросам международных отношений, внешнеэкономических связей, иностранных инвестиций и туризма - Sputnik Ўзбекистон
Курманов: Валдай форуми икки давлат олдида турган улкан ишларнинг муқаддимасидир

Мен, Европа вакили сифатида афсус билан қайд этишим керак-ки, Россия ёки собиқ СССР мамлакатлари ва Европа ўртасидаги суҳбат майдончаси ниҳоясига етди, десам хато бўлмайди. Нимага деганда Европа биз билан суҳбат қилганда, биринчи навбатда, демократия ва инсон ҳуқуқлари ҳақида суҳбат қилиш керак деб ҳисоблайди. Улар ўзларининг асосий вазифаси деб  эркин Европа ривожланиш модели нақадар чиройли, қулай ва тарихий тўғри йўл эканлигини бошқа давлатлар ва континентларга намойиш қилиш деб ҳисоблайди. Шу сабабли ҳам Европа фақат Ғарбий демократия йўлидан бораётган давлатлар билан мулоқот қилмоқда. Лекин бу суҳбат сўнгги вақтларда ўз ниҳоясига етди.  

Сабаб, чунки у кенгроқ, бўлиши керак. Бугунги кунда дунёда шунақанги чақириқлар борки, ўзаро мулоқот янадай очиқроқ, янада демократик, янада кўпқирралироқ бўлиши керак. Айнан шу сабабли Валдай клуби сўнгги вақтларда Осиё вакиллари билан мулоқот йўналишига қайта мослашиб олди.

Программный директор Валдайского клуба Тимофей Бордачев - Sputnik Ўзбекистон
Бордачёв Самарқанддаги “Валдай” клубининг X Осиё анжумани мазмуни хусусида

Сочида бўлиб ўтган сўнгги Валдай клуби учрашувида биз Катта Осиё қандай бўлиши ҳақида ўйлай бошладик. Европа заифлашиб Осиё кучайиб бормоқда. Дунё келажагини белгиловчи институтлар Осиёда яратилади. Европада улар аллақачон бор ва улар бундан кучлироқ бўла олмайди. Осиёда эса янги глобал хавфсизлик тизимлари яратилади. Хитой ва Ҳиндистон каби мураккаб давлатлар орасида мулоқот қилиш механизми яратилади.

Марказий Осиё ҳудуди жаҳон ҳамжамияти олдида янги мақомга эга бўлади. Олдин кўпчилликнинг фикрича бу ерда буюк давлатлар “Катта ўйин” олиб бормоқда деган тушунча бор эди. Лекин Россия ҳам, Хитой ҳам  “Катта ўйин” билан шуғулланмаяпти. Улар фақат ҳамкорликни йўлга қўйишмоқда холос.

 

Янгиликлар лентаси
0