19:58 11 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Аисты - символ Независимости

Ўзбекистонда Россия, Хитой ва Ҳиндистон иштирокида улкан бозор яратилади - эксперт

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Жамият
Ҳавола олиш
Самарқандда Валдай клубининг Х Осиё анжумани (21)
1272 0 0

Ўзбекистон табиий бойликлари ва инсоний ресурслар жиҳатидан Марказий Осиё ҳудудидаги энг қизиқ мамлакат – эксперт.

ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда Россия, Хитой ва Ҳиндистонни жалб этган улкан бозор ташкил қилинади, дейди Валдай клуби эксперти, Германия-Россия форуми илмий директори, Александр Рар. Sputnik мухбири хабарига асосан. 

"Олдин бундай умумий ҳамкорликка шариот йўқ эди. Ҳозир Марказий Осиёда ҳудудида ягона умумий бозор яратилмоқда. У жуда катта бозор бўлиб, унга Россия ҳам, Хитой ҳам Ҳиндистон ҳам жалб этилади. Бу инвесторларни жалб қилиш учун катта имконият бўлади. Мен ғарбий инвесторлар бу борада ўзларини ғарбий дипломатлардан кўра яхширок кўрсатишади деб умид қиламан", - дейди Александр Рар.

Бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларга муносабатимиз жуда ижобий. Биз Ўзбекистонни узоқ кутган эдик. Европада сиз билан боғлиқ бизнес фаоллашмоқда. Ўзбекистон табиий бойликлари ва инсоний ресурслар жиҳатидан Марказий Осиё ҳудудидаги энг қизиқ мамлакатдир.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 10-11 ноябрь куни Валдай клубининг “Марказий Осиё ва Евроосиё: глобал тартибсизлик қаршисидаги кўпқиррали ҳамкорлик” мавзусига бағишланган ўнинчи Осиё анжумани бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманда 11та – Россия, Ўзбекистон, Германия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон, Филиппин, Швеция, Япония каби давлатлардан 60дан ортиқ етакчи экспертлар иштирок этмоқда.

Анжуманда асосий эътибор – Катта Евроосиёнинг логистика, маданий ва иқтисодий алоқа воситаларига қаратилади.
Марказий Осиё мамлакатлари минтақадаги (Россия, Хитой, Ҳиндистон) ва номинтақавий (АҚШ, Европа Иттифоқи) асосий ўйинчилар билан ҳамкорлик қилади ва бу фактларнинг ўзи геосиёсий жиҳатдан табиийки, эътиборга моликдир.

Тадбир учун Ўзбекистоннинг биринчи президенти – марҳум Ислом Каримовнинг Самарқанддаги қароргоҳи ажратилган.

Мавзу:
Самарқандда Валдай клубининг Х Осиё анжумани (21)

Асосий мавзулар