Марказий банк ходимлари учун бир қатор чекловлар жорий этилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСотрудник за компьютером
Сотрудник за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев имзолаган қонунда Марказий банк ходимлари учун бир қатор чеклов чоралари кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири президент томонидан имзоланди.

Қонун билан Марказий банкнинг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари, вазифалари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги каби масалалар мустаҳкамлаб қўйилди.

Қонунга Марказий банк ходимлари учун бир қатор чеклов чоралари киритилди. Яъни, Марказий банк ходимларига қуйидагилар тақиқланади:

Мирзиёев: отныне банки должны сами тянуть свою телегу - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: банклар энди "ўз аравасини ўзи тортиши" керак

- ҳақ тўланадиган бирор-бир бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиш, бундан илмий ва педагогик фаолият билан шуғулланиш мустасно;

- банклар, хўжалик бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг кузатув кенгашлари таркибига кириш;

- ўз хизмат мажбуриятларини бажариши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган банк сирини ташкил этувчи ахборотни ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши чекланган бошқа ахборотни ошкор этиш ёки учинчи шахслар манфаатларини кўзлаб ундан фойдаланиш.

Қонунга мувофиқ, эндиликда Марказий банк ходимларини тадбиркорлик субъектларининг ва қонунда белгиланган бошқа субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти текширувларини ўтказиш учун жалб этишга йўл қўйилмайди.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Янгиликлар лентаси
0