Иқтидорли ўзбекистонлик талабалар Туркияга ўқишга юборилиши мумкин

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишСтамбул, Турция
Стамбул, Турция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда Туркия олий таълим муассасаларида 1075 нафар ўзбекистонлик талаба, шундан 150 нафари грантлар асосида таҳсил олмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Иқтидорли ўзбекистонлик талабалар Туркияга ўқишга юборилиши мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, Туркиянинг Хорижлик турклар ва қавм жамиятлар идораси раиси Абдуллоҳ Эрен бошлигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокараларда иқтидорли ёшларга Туркиянинг давлат олий таълим муассасалари бакалавриати, магистратураси ва докторантурасида ўқиш учун Туркия ҳукумати стипендияларини тақдим этиш имконияти, танлов шартлари, ғолибларга яратиладиган шарт-шароитлар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, лойиҳани босқичма-босқич иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда муҳандислик, техника, кимё саноати, архитектура ва қурилиш, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, тадбиркорлик каби мутахассисликлар бўйича магистратура ва докторантурада ўқитишдан бошлашни таклиф этди.

“Росатом” Ўзбекистонга кадрлар тайёрлашда кўмаклашади

Маълум қилинишича, бугунги кунда Туркия олий таълим муассасаларида 1075 нафар ўзбекистонлик талаба, шундан 150 нафари грантлар асосида таҳсил олмоқда.

Янгиликлар лентаси
0