01:17 11 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Дни виртуальной реальности в Ташкенте

Тошкентлик ўқувчилар Ойга “бориб келишди”

Союз "Профессионалы в сфере образовательных инноваций" / Евгений Антонов
Жамият
Ҳавола олиш
155 0 0

Ўзбекистон пойтахтининг ёш аҳолиси душанба куни бўлажак Россия ой станциясини кўриш имкониятига эга бўлдилар.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Россиялик етакчи IT-мутахассислари “Виртуал ва кенгайтирилган реаллик кунлари” лойиҳаси доирасида тошкентлик мактаб ўқувчиларига замонавий технология ривожланиш тенденциялари ҳақида сўзлаб беришди ва уларга биринчи рақамли лойиҳалар яратишни ўргатишди.

Тадбир Россия фан ва маданият марказида бўлиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Союз "Профессионалы в сфере образовательных инноваций" / Евгений Антонов
"Дни виртуальной реальности" в Ташкенте

“Виртуал ва кенгайтирилган реаллик кунлари” лойиҳаси Россотрудничество гранти ҳисобидан еттита мамлакатда Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова ва Приднестровьеда “Таълим иннновациялари соҳасидаги профессиоллар” иттифоқи томонидан “Россия сегодня”  ХАА ва “Кибер страна” АНТ билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Дни виртуальной реальности в Ташкенте
Союз "Профессионалы в сфере образовательных инноваций" / Евгений Антонов
"Дни виртуальной реальности" в Ташкенте

Тошкентда болалар учун виртуал ва кенгайтирилган реаллик ривожланиши салоҳияти ва тенденциялари ҳақида лекция ўқилди. Шунингдек, маҳорат дарслари ва “Валерка встречает Гагарина” тарих реконструкцияси дарси виртуал реаллик форматида ўтилди. Болалар бирични халқаро ой станцияси ички ва ташқи томондан қандай кўринишига эга бўлишини кўриш имкониятига эга бўлишди.

Иштирокчилар ҳақиқий скафандрда Ой сатҳига чиқишга, луноходга миниб, Ерда қуёш тутилишини четдан кўриш имкониятига эга бўлишди.

“Бу жуда ҳам зўр эди! – дея таассуротлари билан ўртоқлашди мактаб ўқувчиси Даниил. – Келажакда виртуал ва кенгайтирилган реаллик технологиялар билан шуғулланиш ва юқори натижаларга эришишни жуда ҳам истайман”.

“Бу тил билан таърифлаш бўлмайдиган туйғу!  -дея қайд этди Асал. – Бу кўзойнакларни таққанда мутлақо бошқа дунёга тушиб қоласан. Яна сув остида ёки, масалан, самолётни бошқариб кўришни истар эдим”.

Дни виртуальной реальности в Ташкенте
Союз "Профессионалы в сфере образовательных инноваций" / Евгений Антонов
"Дни виртуальной реальности" в Ташкенте

“Ишончимиз комилки, болалар нафақат ўқитувчиларни тинглаб, балки ўзлари лойиҳа тайёрлаб натижаларини дарҳол кўришлари мумкин бўлган бунга ўхшаш тадбирлар бўлажак касблар афзаллигини кўрсатишнинг яхши усулидир, - деди “Таълим иннновациялари соҳасидаги профессиоллар” иттифоқининг таълим лойиҳалари раҳбари Евгений Антонов. Бу шунчаки лекция эмас, балки сеҳрли-IT. Тошкентлик ўқувчилар нафақат тинглаб, балки оддий бўлмаган саволлар бериб, ўзларининг биринчи рақамли лойиҳаларини тайёрлашгани жуда қувонарли”.

Дни виртуальной реальности в Ташкенте
Союз "Профессионалы в сфере образовательных инноваций" / Евгений Антонов
"Дни виртуальной реальности" в Ташкенте

“Россия сегодня” ХАА – мунтазам таҳририят амалиётида виртуал ва кенгайтирилган реалликдаги лойиҳаларни жорий этиш усуллари изловчи Россиядаги биринчи ахборот агентлиги, дея қайд этди “Россия сегодня” ХАА Эксперемент лойиҳаларни ишлаб чиқиш маркази Далер Фатихов.

“Асосий устувор вазифалар ишлаб чиқаришнинг суръати ва нархи ҳамда кўламлиги бўлди, - деди у. – Биз вазифалар аллақачон борлиги, бироқ буни ҳал қилувчилар ҳозирда таҳсил олаётганини тушуниб турибмиз”.

Далер Фатиховнинг сўзларига кўра, ҳозирда оммавий ахборот воситалари бу муҳитда қандай омон қолишини тўлиқ тушунадиган тайёр мутахассислар йўқ. Виртуал ва кенгайтирилган реалликда лойиҳа тайёрловчи жамоалар эса “битта битта” дунё бўйлаб йиғилмоқда.

"Шунинг учун биз мактаб ўқувчилари билан виртуал ва кенгайтирилган реаллик технологиялари тўғрисида суҳбат қуриш жуда муҳим деб ўйлаймиз. Улар қандай ишлаши, қандай муаммо ва истиқболлар мавжудлиги тўғрисида ҳикоя қилиб бериш лозим. Лойиҳаларни ҳам кўрсатиш, албатта, мақсадга мувофиқ. Булар ўқувчиларни қизиқтириши ва келажакда қайси касбни эгаллашлари борасида бир тўхтамга келишларига ёрдам бериши мумкин”, - дея қўшимча қилди Фатихов.

Асосий мавзулар