08:57 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Мужчина пересчитывает доллары США, фото из архива

Бош прокуратура фуқаро Акбарованинг видеомурожаати юзасидан баёнот берди

© Sputnik / Anton Denisov
Жамият
Ҳавола олиш
56110

Бош прокуратура интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган фуқаро М.Акбарованинг йўллаган видеомурожаати юзасидан баёнот берди.

ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. Бош прокуратура интернет ижтимоий тармоқларида фуқаро М.Акбарова томонидан эълон қилинган видеомурожаати юзасидан баёнот берди.

Унда айтилишича, М.Акбарова ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан прокуратура ходими Рахматуллаев Шавкат Шерматовичдан 19 минг АҚШ доллари миқдордаги пулларини қайтариб олиб беришликни сўраган.

"Аниқланишича, ЖИБ Янгийўл туман судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан судланган Ш.Рахматуллаевдан жабрланувчи М.Акбарова фойдасига 13 минг АҚШ доллари ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатига асосан 2019 йил март ойида Мажбурий ижро бюроси Янгийўл шаҳар бўлими томонидан 13,8 млн. сўм ундирувчи М.Акбаровага тилхат асосида топширилган.

Шунингдек, Бош прокуратуранинг аралашуви билан жорий йилнинг апрель ойида қарздордан ундирувчи М.Акбарованинг талабига асосан 13 минг АҚШ доллари ҳозирги кундаги давлат курси бўйича ҳисобланиб, илгари қопланган 13,8 млн. сўмдан қолган 96 млн. сўм пул маблағлари ундирилиб, ундирувчи М.Акбаровага тилхат асосида топширилган ва ижро ҳужжати ижроси амалда тўлиқ таъминланган.

Фуқаро Ш.Рахматуллаев ҳақиқатда 2000 йилга қадар прокуратура органлари тизимида ишлаб келиб, Бош прокурорнинг буйруғига асосан прокуратура органларидан бўшатилган", - дейилган баёнотда.

Асосий мавзулар