Тошкентда тирбандликка қарши курашишнинг янги усулини топишди

© ГУВД Ташкентавафельная разметка в Ташкенте
вафельная разметка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур чизмани қўллаш қарори қабул қилинишига Сингапурдаги муваффақиятли тажриба сабаб бўлган. Чунки ушбу янгилик сабабли Сингапур ҳукумати йўллардаги ҳолат яхшиланишига эришган.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Тошкентда синов тариқасида шаҳар йўлларида тирбандликка қарши курашишнинг янги усули жорий этилди. Бу чорраҳалардаги “Вафел чизмалари”, дея хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Таъкидланишича, мазкур чизмани қўллаш қарори қабул қилинишига Сингапурдаги муваффақиятли тажриба сабаб бўлган. Чунки ушбу янгилик сабабли Сингапур ҳукумати йўллардаги ҳолатни яхшиланишига эришган.

В Ташкенте установили необычный дорожный знак - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ноодатий йўл белгиси ўрнатилди

Бир неча чорраҳаларда пайдо бўлган янги йўл чизмаси ташқи кўриниши сабабли халқ тилида “вафел чизмаси” деб номланган.

“Чизма ёрдамида ҳаракат йўналишида тирбандлик юзага чиққан ҳолатда чиқиш мумкин бўлмаган ҳудуд белгилаб олинади ва ҳайдовчи тўхташга мажбур бўлади. “Вафел чизмаси” ЙҲҚ билан белгиланган баъзи ҳолатларда ўнг ёки чап томонга бурилишни тақиқламайди”, - дейилади хабарда.

Чизма параллел кесишадиган сариқ рангли диагонал чизиқлардан ҳосил бўлган катаклар кўринишига эга. “Вафел чизмаси” мустақил тарзда ҳамда чорраҳага яқинлашиш ҳақида огоҳлантирувчи йўл белгиси билан бирга қўлланилиши мумкин. 

Ҳозирги вақтда сариқ рангли катаклар Нукус кўчасининг Бобур, Абдулла Қаҳҳор, Глинка, Бешёғоч, Миробод, Авлиё-Ота, Афросиёб кўчалари билан кесишмасида – жами еттита чорраҳаларда чизилган. 

Яқин кунларда пойтахтнинг яна 18 та чорраҳаларида “вафель чизмалари”ни ташкил этиш режалаштирилган.

Хабарда ҳозирда ушбу қоидабузарлик учун баённома расмийлаштириш кўзда тутилмаётгани қўшимча қилинган. Маълум қилинишича, ҳайдовчиларга чизманинг талабларини ўрганиб чиқиш учун вақт ва унга кўникиш учун имконият берилади. 

Янгиликлар лентаси
0