Ўзбекистон янги сайловларга қандай тайёргарлик кўрмоқда

© МСКПодготовка к выборам
Подготовка к выборам - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу йилги парламент сайловлари "Янги Ўзбекистон - янги сайловлар" шиори остида ўтказилмоқда. Хўш, янги сайловларга қандай тайёргарлик кўрилмоқда?

ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. Бугун, 12 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясида комиссия аъзолари, сиёсий партиялар ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда МСК матбуот хизмати.

Женщина голосует на избирательном участке - Sputnik Ўзбекистон
Сайлов бюллетени қандай кўринишга эга бўлади – Адлия вазирлиги

Мажлисда сайловларга тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди. Хусусан сайлов участкаларининг алоқа воситалари билан таъминланганлиги, СЖБАТ (сайлов жараёнини бошқариш бўйича ахборот тизими) ва СЯЭР (сайловчиларининг Ягона электрон рўйхати)ни шакллантириш бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ахбороти тингланди.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси даврида сиёсий партиялар, депутатликка номзодларниинг сайловолди ташвиқоти, Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган депутатликка номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиш натижалари муҳокама қилинди.

Ундан ташқари Халқаро матбуот маркази Бухоро вилояти бўлими вакиллари сайлов жараёнига кўрилаётган тайёргарлик юзасидан ахборот бериб ўтди.

Выборы - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда илк бор халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтмоқда

Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатини сайловини ўтказиш бўйича 12 та сайлов округлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати сайловини ўтказиш бўйича 60 та, туманлар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича 327 та сайлов округлари тузилган.

Марказий сайлов комиссиясининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик  ваколатхоналари ва консуллик идораларида тузилган 53 та сайлов участкалари Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказиш бўйича тузилган 12 та сайлов округларига бириктирилган.

Ўрганишлар давомида ушбу округ сайлов комиссиялари биноларида ҳанузгача интернет алоқаси ишламаслиги, сайлов учун ажратилган 46 та бинода таьмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги, улар учун алоҳида бино ажратиш зарурлиги ва бошқа муаммолар аниқланган.

Бу йилги сайловлар қандай ўтади?

Эслатиб ўтамиз, бу йилга сайловларда Ўзбекистонда илк бор сайловчила ягона рўйхати шакллантириб унинг асосида овоз бериш жараёни йўлга қўйилмоқда. Ушбу чора бир киши томонидан такрорий овоз бериш ҳамда доимий яшаб турган жойдан бошқа жойда ҳам овоз бериш имконини беради.

Сайлов куни овоз бериш учун келган юртдошларимиз СЖБАТ операторларига мурожаат қилади ва сайлов бюллетенини олиб, овоз бериш кабинасида ўз номзодини қўллаб-қувватлайди. Натижада бир вақтнинг ўзида, сайловда иштирок этганларнинг тўлиқ рўйхати автоматик тарзда шакллантирилади. Бу бир шахснинг бир неча маротаба овоз бериши ёки бир кишининг бутун оила аъзолари учун овоз беришининг олди олинади, - дейилган хабарда.

Комиссия партия аъзоларига сайловолди ташвиқот қоидаларини яна бир бор эслатиб ўтди. Хусусан, ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди. Ташвиқотни сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади. Нотўғри ахборотни, шунингдек номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш тақиқланади.

Янгиликлар лентаси
0