19:23 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Хлеб

Бош прокуратура бўлка нон нархи ошиш сабабини тушунтирди

© Sputnik / Александр Кряжев
Жамият
Ҳавола олиш
1153 0 0

Давлат томонидан ун нархини йиллар давомида сунъий паст даражада ушлаб туриш натижасида соҳада кўплаб муаммолар пайдо бўлган.

ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. Сўнгги вақтларда қолипли нон нархи ошиши аҳоли орасида кенг муҳокама қилинаётгани ва аҳоли норозилигига сабаб бўлаётгани туфайли, Ўзбекистон Бош прокуратураси ушбу вазиятга ойдинлик киритди.

Бўлка нон нахи ошишига асосий сабаб - Давлат томонидан дон ва ун сотиб олиш нархини сунъий равишда ушлаб туриш сиёсатидан воз кечиб, унни эркин бозор нархида сотиш сиёсатига ўтиш сабаб бўлган.

Давлат томонидан ушбу қадамни қўйишга бир неча сабаблар бўлган:

  • давлатнинг иқтисодиётга аралашувини камайтириш;
  • дон ва ун маҳсулотлари бозорида эркин бозор механизмларини жорий этиш;
  • фермерлар ва дон корхоналарининг иқтисодий зарар кўришини олдини олиш;
  • соҳада коррупцияни камайтириш;
  • кўрсатилаётган ёрдам адресатга етиб бормаётгани ва бошқалар. 

Прокуратура хабарида айтилишига кўра, олдинги тартиб соҳада коррупция ривожланишига ва деҳқон хўжаликлари инқирозга учрашига олиб келган.

“Кўп йиллар давомида амал қилиб келган мазкур тизимдан кўзланган асосий мақсад аҳолини арзон нархли қолипли нонга бўлган эҳтиёжини қондиришдан иборат бўлиши билан бирга, турли коррупциявий схемаларнинг вужудга келишига, арзон нархларда сотиб олинган ундан қолипли нон ишлаб чиқармасдан унни бозорларда сотиш орқали мўмай даромад олинишига, маҳаллий уннинг аҳолига қатъий ўрнатилган давлат нархларида етиб бормаслигига олиб келган”, - дейлиган хабарда.

Ундан ташқари, нон нархи ошишига яна Ёқилғи, энергетика ва газ нархининг йилдан-йилга ошиб бориши ишлаб чиқарилаётган ун ва нон тан нархи қимматлашуви ҳам сабаб бўлаётгани қайд этилган. Хусусан, 2017 йилда ун ишлаб чиқарувчи корхоналарга 1 кВт соат электр энергияси нархи 204,3 сўм этиб белгиланган бўлса, 2019 йилга келиб 450 сўмни ташкил қилган.

Асосий мавзулар