Ўзбекистонда талабалар қишки таътил муддати ўзгаради

© Sputnik / Виталий АньковСтуденты в аудитории
Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019-2020 ўқув йили қишки таътил даври 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача этиб белгиланиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда талабалар қишки таътил муддати ўзгариши мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 2019-2020 ўқув йили қишки таътил даври 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача этиб белгиланиши кутилмоқда.

Бунга 2019 йилнинг 22 декабрдаги парламент сайловларига талабалар ўзи доимий рўйхатдан ўтган яшаш жойида овоз беришлари сабаб бўлади.

Янгиликлар лентаси
0