01:45 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Жамият
Ҳавола олиш
201 0 0

Ушбу тадқиқотлар Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан АҚШнинг Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистоннинг 70 та умумтаълим мактабларидан 2,8 минг нафар ўқувчи ўзбек-америка лойиҳаси доирасида бошланғич синфда ўқиш (EGRA) ва математика (EGMA) кўникмаларини баҳолаш бўйича тадқиқотларда иштирок этади.

Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, ушбу тадқиқотлар вазирлик томонидан АҚШнинг Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳа 50 миллион долларга имзоланган беш йиллик ривожланиш мақсадлари тўғрисидаги битимнинг биринчи таркибий қисмидир.

EGRA ва EGMA тадқиқотлари мамлакатнинг 12 вилоятида 7 тилда ҳамда инглиз тилида олиб борилиши режалаштирилган.

Синовнинг асосий мақсади ҳар бир тил учун воситаларни синаб кўриш, маълумотларни йиғиш, шунингдек ушбу тилларда имтиҳон топшириш амалиётини синаб кўришдан иборат

2020 йилнинг май ойида Ўзбекистон мактабларида тўлиқ тадқиқотлар ўтказилиши режалаштирилган. Тадқиқотлар 10 кун давомида тасодифий танланган 940 та мактабда ўтказилади. Мазкур жараёнга 11,28 мингта 2-синф ва 4-синф ўқувчилари қамраб олинади. Синовларда ҳар бир синфда 12 нафар ўқувчи иштирок этади.

EGRA ва EGMA тадқиқотларининг якуний натижалари 2020 йилнинг август ойида эълон қилинади.

EGRA ва EGMA тадқиқотлари бошланғич синфларни ўқитишда тизимли бўшлиқларни ташхислаш ва уларни ҳал этишнинг энг мақбул ечимларини аниқловчи, ўқиш ҳамда саводхонлик кўникмаларини синовчи илмий асосланган моделлар ҳисобланади.

Асосий мавзулар