19:56 11 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55

ХДП “Миллий тикланиш” устидан прокуратурага мурожаат қилди

ХS
Жамият
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (28)
398 0 0

Сайлов олди томошалари давом этмоқда:  ХДП “Миллий тикланиш”партияси устидан прокуратурага мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда парламент сайловига бир ойдан сал кўпроқ вақт қолганда сайловолди баҳслар авжига чиқмоқда.Бугун маълум бўлишича, ХДП “Миллий тикланиш” устидан прокуратурага мурожаат қилган.

ЎзХДП Марказий Кенгаши Мақсуда Ворисованинг шаъни ва қадр-қимматини қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилишни сўраб, тегишли тартибда Юнусобод туман прокуратурасига мурожаат йўллади, - дейилган расмий хабарда.

Сабаб - бир неча кун олдин “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий нашри ўз газетасида “ЎзХДП аъзоси Мақсуда Ворисованинг Россия коммунистлар партияси етакчиси Геннадий Зюгановга қандай “қариндош”лиги бор” деган коллаж суратли анонс чоп этгани бўлган.

Шунингдек, “миллий қадрият ва анъаналарни юксак даражада қадрлаши ва ҳимоя қилиши”ни ўз шиори деб эълон қилган Миллий Тикланиш партияси томонидан ўзбек халқи юксак даражада қадрлайдиган аёл ва она шаънини писанд қилмаётгани ҳайратланарли деб ёзган ХДП.

Мавзу:
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (28)

Асосий мавзулар