08:59 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Шедевр, или Конец карьере: новый клип Лолы Юлдашевой взорвал Сеть

Баситхановага Лоланинг клипидаги атлас кийган масхарабоз ёқмади

YouTube
Жамият
Ҳавола олиш
59910

Ўзбекистон хотин-қизлари раиси Эльмира Баситханованинг фикрича, шоу-бизнесдаги алоҳида ҳолатларни танқид остига олиш мумкин, бироқ бу миллий қадрият устидан кулиш мумкинлигини англатмайди.

ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханова шу кунларда ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинаётган хонанда Лола Йўлдошеванинг "Севгингни менга айт" клипига муносабат билдирди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси расмий сайтида хабар берилган.

Хусусан, журналистлар билан учрашувда Баситханова, хотин-қизлар қўмиталари бошланғич ташкилотлари номигагина ташкил қилинаётгани, улар тизимнинг давоми сифатида узлуксиз ишламаётгани, жамиятда рўй бераётган воқеликларда хотин-қизларнинг позицияси кўринмаслиги ёки суст бўлишида акс этаётганини айтган.

Баситханова шу ерда хонанда Лола Йўлдошеванинг клипини ёдга олган.

"Куни кеча Лола Йўлдошеванинг клипи чиқди. У "Ўзбекконцерт"нинг лицензия олиб, бериш тартибини балки тўғри танқид қилгандир. Лекин атласни масхарабоз кийими қилгани, маънавият сўзини ўйинчоқ қилиб қўйгани — бу йигирма бешинчи кадр. Афсуски, буни яна ижтимоий тармоқда кўпчилик қўллаб-қувватлаган. Ана шундай ҳолатларда бошланғич ташкилотларнинг фаол бўлиши эса жуда ҳам муҳим", - деган хотин-қизлар раиси.

Тадбирда бошланғич ташкилотлар раислари бевосита ҳудудий Хотин-қизлар қўмиталари билан, корхона ҳамда ташкилот жойлашган маҳалладаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар билан доимий ҳамкорлик ўрнатиши зарурлиги таъкидланган.

Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилотлари оила, маҳалла, қишлоқ ва овулларда, ўқув муассасалари ҳамда ташкилотлар, йирик корхоналарда давлатимизнинг аёлларга оид сиёсатини тарғиб этиш, Хотин-қизлар қўмитасининг фаолияти ва позициясини, нуқтаи назарини ўзбек халқига етказиш каби ишларда асосий суянч бўлиши кераклиги қайд этилган.

Асосий мавзулар