Ўзбекистон шимолида ҳаво 15 даражагача совиб кетиши мумкин

© SputnikПервый снег
Первый снег - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Волгабўйи ҳудудидан кириб келаётган совуқ ҳаво оқими Ўзбекистонга ушбу ҳафтада қор ва –15 даржагача совуқ ҳаво олиб келиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Гидрометерология маркази хабарига кўра, ушбу ҳафтада Республикада ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши мумкин.  

21-24 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди марказий районлари (Москва области) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади.  Вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади, айрим жойларда ёмғир, қорга айланади. Шамол тезлиги 15-20 метрга етади, - дейилган хабарда.

Шунингдек, 22-24 ноябрда республика ҳудуди  бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... –5 даража совуқ, айрим жойларда –8 даража совуққача тушади,  кундузи ҳарорат –2 даража совуқдан +3 даража илиққача бўлади.

Ўзбекистон шимолида 21 – 24 ноябр кунлари ҳаво ҳарорати кечаси –10 ... –15 даража совуқ, кундузи –2 ...– 7 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

© УзгидрометХолодный воздух из Центральных районов РФ, поступает в Узбекистан
Ўзбекистон шимолида ҳаво 15 даражагача совиб кетиши мумкин - Sputnik Ўзбекистон
Холодный воздух из Центральных районов РФ, поступает в Узбекистан
Янгиликлар лентаси
0