Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бўйича шўъба ташкил этилди

© Sputnik / СтрингерСнос ветхого жилья в Ташкенте
Снос ветхого жилья в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Компенсациялар ўз вақтида ва тўлиқ берилишининг доимий мониторингини олиб бориш шўъбанинг асосий вазифаларидан биридир.

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси ташкил этилди.

Шўъбага қуйидаги вазифалар юклатилди:

- бузиладиган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш учун етарли ресурслар (маблағлар, ер участкаси ва бошқа мулк) мавжудлигини ўрганиш;

- Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашига киритиш учун бўлажак қурилиш объектининг лойиҳа ҳужжатларини тақдимот материаллари шаклида тайёрлаш;

Снос домов  - Sputnik Ўзбекистон
Ҳокимликлар ер участкасини олиб қўйиш ваколатидан маҳрум қилинди - янги тартиб

- олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорлари билан очиқ муҳокамани ташкил этиш;

- ер участкаси олиб қўйилиши ташаббускори ва кўчмас мулк объектлари мулкдорлари ўртасида тузилган, компенсация миқдори, тури ва бериш муддати назарда тутилган келишувлар ҳисобини юритиш;

-  компенсациялар ўз вақтида ва тўлиқ берилишининг доимий мониторингини олиб бориш;

- ер участкалари олиб қўйилиши, компенсация берилиши, кўчмас мулк объектлари бузилиши, шунингдек, олиб қўйилган ер участкасида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳақида Вазирлар Маҳкамасига маълумотлар киритиб бориш.

Зарур ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимликларида ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишлари бўйича бош мутахассис лавозими киритилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0