Келгуси йили кириш имтиҳонлари қандай мураккабликда бўлади – ДТМ изоҳи

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишБольшой этнографический диктант в России
Большой этнографический диктант в России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ДТМ Ўзбекистонда мактаб битирув имтиҳонлари асосида ОТМга қабул қилиш тажрибаси қачон қўлланилиши мумкинлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 19 ноя – Sputnik. Давлат Тест маркази Ўзбекистонда 2020– 2021 ўқув йилида кириш имтиҳонлари қандай мураккабликда бўлишига изоҳ берди.

Нега 5та фан?

Маълумки янги ўқув йилида абитуриентлар 5та фандан имтиҳон топширишади. Тестнинг биринчи бўлимига 3та мажбурий фан: она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари киритилган. Иккинчи бўлимда эса – ихтисослик бўйича иккита фандан саволлар киритилган бўлади.

В Ташкенте начинаются вступительные экзамены в вузы - Sputnik Ўзбекистон
Келгуси йил тест синовларида ўзгариш бўлиши мумкин - ДТМ 

АОКА да бўли ўтган матбуот анжуманида ДТМ мутахассислари ушбу тартиб жаҳондаги ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида қабул қилинганини хабар қилишди.

Масалан АҚШда 3та қўшимча фан, математика мажбурий, Жанубий Кореяда 4та фан – математика ва инглиз тили мажбурий, Россияда 3та ёки 4та фан – рус тили ва математика мажбурий, дейишди мутахассислар.

Бундан кутилган мақсад шу-ки абитуриентлар фақат ўз соҳасида чекланиб қолмасдан, бошқа муҳим ва керакли фанларни ҳам ўрганади, дунёвий билимлари қамрови кенгаяди. Келажакда– бошқа тоифадаги тестларни ҳам қўллаш режалаштирилган.

Саволлар мураккаблиги

Асосий блок ва ихтисослик бўйича қўйиладиган саволлар мурккаблиги турлича бўлади. Мажбурий фанлар блокида саволлар осонроқ бўлиши мумкин. Ихтисослик бўйича саволлар мураккаброқ бўлади.

В Ташкенте начинаются вступительные экзамены в вузы - Sputnik Ўзбекистон
Марказий Осиёда ягона: Давлат тест маркази қошида янги илмий мактаб очилади

Шунингдек, балл беришда ҳам мажбурий фанлар бўйича ҳар бир саволга 2,1 балл ва жами 94,5 балл берилади. Ихтисослик бўйича 2та фандан 3,1 баллдан берилади ва жами 186 балл берилади. Бунда абитуриент 280,5 баллни ташкил қилади.

Россия тажрибаси

Шунингдек, мутахассислар айтишига кўра, айни дамда Ўзбекистонда кириш имтиҳонларисиз, битирув имтиҳонлари бўйича ОТМга қабул қилиш тажрибаси ҳам ўрганилмоқда. Келажакда таалуқли муассасалар бир битимга келса ушбу тажриба Ўзбекистонда ҳам қўлланилиши мумкин, деди ОТМ вакили.

Директор Государственного тестового цента Мажид Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Тест синовларида асосий ўзгаришлар нимадан иборат бўлади - ДТМ директори жавоби

Маълумот учун, Россияда мактаб битирувчилари Ягона давлат имтиҳони топиширишади ва унинг натижаларини ўзлари истаган бир неча ОТМга юборишади. ОТМлар конкурс асосида ўзларига керакли абитуриентларни (энг юқори балл принципида) танлаб олишади. Айрим ОТМлар қўшимча имтиҳон ўтказиши ҳам мумкин.

Ушбу тизим ОТМларда 90 йилларда авж олган коррупцияга қарши кураш мақсадида татбиқ этилган эди. Тизим дастлаб 2001 йилда синов тариқасида қўлланила бошлаган ва 2010 йилдан бошлаб расман барча ОТМларда ягона қабул тизимига айланган. 

Яна бир янгилик, шу пайтгача Ўзбекистонда тест саволлари очиқланмас эди, энди бўлса ўтган мавсумда фойдаланилган саволлар нашрдан босиб чиқарилди.

Материал “Тошкент” телеканалининг “Замон” дастури маълумоти асосида тайёрланди.

Янгиликлар лентаси
0