Тошкентда қассоб куйдиргидан вафот этгани ёлғон – ССВ

© Sputnik / Антон ДенисовГотовая мясная продукция на заводе по производству сырокопченых колбас
Готовая мясная продукция на заводе по производству сырокопченых колбас - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги колбаса маҳсулотларида куйдирги касаллиги тарқалиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Колбаса куйдирги келтириб чиқариши ёлғон, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Хабарда айтилишига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган, гўёки Тошкентда колбасада куйдирги касаллиги юқиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар  – ҳеч нарсага асосланмаган ёлғон хабар.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкентда қассобчилик билан шуғулланган фуқаро куйдирги касаллигидан вафот этгани ва ушбу касаллик билан зарарланган гўшт колбаса ишлаб чиқариш цехларига тарқатилгани ва шу боис колбаса ва сосиска маҳсулотларини истеъмол қилмаслик лозимлиги ҳақидаги аудио мурожаат тарқалган эди.  

ССВ вазиятни ўрганиб чиқиб қуйдагиларни маълум қилган:

  • охирги ойларда вазирлик тасарруфидаги шифохоналарга куйдирги касаллиги аломатлари билан аҳоли томонидан ҳеч қандай мурожаатлар бўлмаган ва ўлим ҳолати умуман қайд этилмаган;
  • юқори ҳароратда ишлов берилган барча озиқ-овқат маҳсулотларида куйдирги касаллиги микроблари нобуд бўлиб, касаллик келтириб чиқариш хусусияти йўқолади. Шу боис ҳам колбаса маҳсулотлари куйдирги касаллигини келтириб чиқармайди;

Санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматовнинг қайд этишича, куйдирги касаллигини ташқи муҳитда (тупроқда) ўта чидамли бўлган бактерия қўзғатади. Ушбу касаллик, асосан, терида очиқ яралари бўлган инсон томонидан касалланган чорва молларини сўйиш жараёнида юқиши мумкин. Касаллик одамларда асосан терида яра шаклида, ҳайвонларда эса септик шаклда учрайди. Мазкур касаллик ҳайвонлардан одамларга юқади, касал одамдан соғлом одамга юқмайди.

Янгиликлар лентаси
0