Узоқ қолиб кетмайсиз: чегарадан ўтиш дақиқаларда белгилаб қўйилди

© Sputnik Амир ИсаевКПП "Патар" на границе Таджикистана и Узбекистана
КПП Патар на границе Таджикистана и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги тасдиқланган низомга кўра, автотранспорт воситалари ва улардаги фуқаролар Давлат чегарасида 30 дақиқадан ортиқ қолиб кетмайди.

ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида давлат назорати органлари томонидан ўтказиш пунктида ҳайдовчилар, товарлар ва транспорт воситаларининг назорат тартиб-таомиллардан ўтказилиши “Ягона дарча” божхона ахборот тизими асосида амалга оширилади.

Низомда ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг бўлиш вақти аниқ белгиланди:

  • енгил автотранспорт воситалари – 15 дақиқа;
  • юк автотранспорт воситалари – 30 дақиқа.

Ҳар бир назоратнинг аниқ вақти белгиланган:

  • санитария-карантин назорати (ҳайдовчи санитария назоратидан ўтказилади) – 3 дақиқа;
  • чегара назорати (Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқни берувчи ҳужжатлар ва паспорт текширилади) – 4 дақиқа;
  • божхона назорати (ҳайдовчи, товарлар ва автотранспорт воситаси божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилади) – 15 дақиқа;
  • фитосанитария назорати (олиб ўтилаётган товар фитосанитария назорати объекти бўлса, фитосанитария назоратидан ўтказилади) – 4 дақиқа;
  • ветеринария назорати (олиб ўтилаётган товар ветеринария назорати объекти бўлса, ветеринария назоратидан ўтказилади) – 4 дақиқа.

Қонунбузарлик ҳолатлари аниқлаганида назоратдан ўтиш вақти белгиланган муддатдан ортиқ бўлиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0