Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатди

© Пресс-служба "Узбекистон темир йуллари"В Афганистан доставлен гуманитарный груз из Узбекистана
В Афганистан доставлен гуманитарный груз из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Тинчлик учун” республика хайрия акцияси доирасида йиғилган гуманитар ёрдам Мозори-Шариф шаҳрига етказиб берилди.

ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. Ўзбекистон “Тинчлик учун” республика хайрия акцияси доирасида йиғилган гуманитар ёрдамни Афғонистонга жўнатди. Юкларни Мозори-Шариф шаҳрига етказиб беришда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан амалий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, мазкур хайрия акцияси Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан Афғонистонда яшовчи ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 1 сентябридан 1 октябрига қадар бўлган муддатда амалга оширилган.

Ундан келиб тушган барча маблағлар ёшлар учун зарур бўлган бадиий адабиёт, ўқув-қуроллар, кийим-кечак ва спорт анжомларини харид қилиш учун сарфланади.

© Пресс-служба "Узбекистон темир йуллари"Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатди
Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатди

Буларнинг барчаси Афғонистондаги ота-она қарамоғисиз қолган, оғир шароитларда яшаётган этник ўзбеклар ва афғон ёшларининг муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Янгиликлар лентаси
0