08:00 16 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Работа за компьютером

Ўзбекистонда дастурчилар учун бепул онлайн курслар очилмоқда

© Sputnik / Кирилл Каллиников
Жамият
Ҳавола олиш
16710

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад - рақамли технологиялар йўналишида мутахассислар авлодини тайёрлаш, дастурлаш бўйича уларга керакли билим ва кўникмаларни беришдир.

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси ишга туширилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда. Лойиҳадан кўзланган мақсад рақамли технологиялар йўналишида мутахассислар авлодини тайёрлашдан иборат.

13 ёшдаги ҳар бир киши лойиҳада иштирок етиш учун ариза топшириши мумкин. Янги билимларни масофавий тарзда махсус онлайн портал орқали олишади.

Биринчи босқичда лойиҳа глобал меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликларни ўз ичига олади: Data Analysis, Android Programming, Full-Stack Development, Frontend Development. Умумий курс 120 соатлик таълим учун мўлжалланган. 

Курсни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар грантлар учун рақобатлаша олишади ва Udacity платформасидаги 100дан ортиқ Nanodegree дастурларининг бирида ўқишни давом эттиришлари мумкин. Курсни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар грантлар учун рақобатлаша олишади ва Udacity платформасидаги 100дан ортиқ Nanodegree дастурларининг бирида ўқишни давом эттиришлари мумкин. 

Мазкур лойиҳа Ўзбекистонда  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Dubay Future Foundation жамғармаси ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, IT-академияси ва ал-Хоразмий номидаги IT-мактаби билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Асосий мавзулар