Ўзбекистонлик талаба ўқиши нўноқ талабаларни аниқлайдиган дастур яратди

© Sputnik / Дильшода РахматоваСтудент 4го курса ИНХА Абдулла Аскаров
Студент 4го курса ИНХА Абдулла Аскаров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кашфиёт аллақачон патентлаштирилган ва айни вақтда ИНХА талабалари тизимни амалиётда жорий этиш устида иш олиб боришмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik, Дилшода Раҳматова. Тошкентдаги ИНХА университети тўртинчи босқич талабаси Абдулла Асқаров сунъий кўришга асосланган ноёб тизимни яратди. C vision деб номланувчи ушбу кашфиёт Ўзбекистон университетларида таълим сифатини аниқлаш имконини беради.

Кашфиёт аллақачон патентлаштирилган ва айни вақтда ИНХА талабалари тизимни амалда жорий этиш устида иш олиб боришмоқда.

Таъкидланишича, талабанинг ишланмаси инсон юзидаги ҳис-туйғу аломатларига қараб, у ёки бу дарс қай даражада сифатли ўтилаётганини аниқлаштиришга ёрдам беради.

© Sputnik / Дильшода РахматоваҚизил чизиқлар талабаларнинг қанчаси муайян нуқтага ва қанча вақт давомида тикилиб турганини кўрсатади. Агар талаба бир нуқтага узоқ тикилса, демак у ниманидир яхши англай олмаяпти, дейди кашфиётчи Абдулла Асқаров.
Ўзбекистонлик талаба ўқиши нўноқ талабаларни аниқлайдиган дастур яратди - Sputnik Ўзбекистон
Қизил чизиқлар талабаларнинг қанчаси муайян нуқтага ва қанча вақт давомида тикилиб турганини кўрсатади. Агар талаба бир нуқтага узоқ тикилса, демак у ниманидир яхши англай олмаяпти, дейди кашфиётчи Абдулла Асқаров.

Шунингдек, ушбу тизим ёрдамида талабаларнинг неча нафари бахтли, қанчаси нейтрал, кимга ўтилаётган фан ёқмаётгани сингари статистикани ҳам аниқлашга ёрдам бериши таъкидланмоқда.

"Биз ҳар бир талаба учун индивидуал статистикани чиқариб беришимиз мумкин - яъни у нимани тушунмаяпти ва бу ҳолат қай вақтда юзага келмоқда. Шу тариқа, янги тизим орқали талабаларга тавсиялар берилиши мумкин. Балки унга умуман бошқа мутахассислик мос келар, дейлик... Шунингдек, тизим ўқитувчиларга ҳам улар ўз презентацияларини янада яхшилашларига хизмат қилади", - деди Асқаров Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда.

Большой этнографический диктант в России - Sputnik Ўзбекистон
Келгуси йили кириш имтиҳонлари қандай мураккабликда бўлади – ДТМ изоҳи

Талабанинг тан олишича, ушбу ихтирони яратишга мамлакатдаги таълим даражаси туртки бўлган.

"Ҳозирда таълим соҳасида бизнес маданият жадал ривожланмоқда. Ҳар бир ташкилот ўз истеъмолчиларини яхшироқ англаш учун сифатли маълумотларга эҳтиёж сезади. Ўйлаймизки, ушбу тизим Ўзбекистонда таълим сифатини яхшилашга хизмат қилади, қолаверса, уни жорий этиш билан хусусий бизнес билан бир қаторда талабаларга ҳам ёрдам берган бўламиз", - деди ИНХА талабаси.

Янги тизимни давлат органлари тузилмаларида синаб кўриш режалаштирилмоқда. Масалан, хавфсизлик соҳасида. Талабанинг таъкидлашича, C vision бир вақтни ўзида одам энг кўп йиғиладиган жойларда 20 минг нафаргача чеҳраларни анализ қилиш орқали "шубҳали" шахсларни аниқлаш имконига эга. Тизим 98% ҳолатда тўғри ишлайди, дейди Асқаров.

Ҳозирча янги кашфиётни ОТМ имтиҳонларида жорий этиш белгиланган.

"Биласизки, олий таълим муассасаларига давлат имтиҳонлари бошланган вақтда жуда кўп маблағ абитуриентларни текширадиган ходимлар учун сарфланади. Қолаверса, бунда инсон омили ҳам роль ўйнаши мумкин. У ёки бу абитуриент "таниш-билиш" орқали шпаргалка олиб кирган, деган гумонни тўлиқ рад этолмаймиз. Бу тизим эса бу сингари муаммоларни йўққа чиқаришга хизмат қилади, дея ишонтирмоқда кашфиётчи-талаба.

Янгиликлар лентаси
0