14:06 12 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55

“Йўқолиб қолган” ёдгорлик туман марказига кўчирилиши маълум бўлди

Facebook
Жамият
Ҳавола олиш
241 0 0

Юқор Чирчиқ туманидаги маҳалладан “ғойиб бўлган” Иккинчи жаҳон уруши хотирасга бағишланган ёдгорлик туман марказига кўчирилиши маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, ўрнатилган Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонларига бағишланган ёдгорлик тумар марказига кўчирилади, деб хабар қилди туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз 18 ноябрь куни Фейсбукдаги “Потребитель.уз” гуруҳида Альбина Магдиева исмли фуқаро ушбу тумандаги "Йик-ота" маҳалласида ўрнатилган “Уч аскар” ёдгорлиги “йўқолиб қолгани” ҳақида хабар қилган эди.

Ўз хабарида туман ҳокимлиги фаол фуқарога “эътибор ва куюнчаклик" учун миннатдорлик билдириб, ушбу ёдгорлик туман жамоатчилиги ва Халқ депутатлари Кенгаши таклиф-мулоҳазалари асосида туман марказига, Янгибозор қўрғонига кўчирилишини хабар қилган.

Хабарда айтилишига кўра, келгуси йилда Янгибозорда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Хотира хиёбони барпо этиш режалаштирилган. Ушбу хиёбонда яқинда тарих музейи қуриб битказилган.

"Уч аскар" ҳайкали бу мажмуага янада зеб беради ва хотира хиёбонига ташриф буюрувчиларни ўша даврлар кайфиятини тўлароқ ҳис этишга чорлайди, деб умид қиламиз”, - дейилган расмий хабарда.

Ҳокмият ўз хабарида Юқори Чирчиқ туманида маданий мерос объектлари мутасадди ташкилотларнинг доимий диққат-марказида бўлиб келгани ва бундан кейин ҳам шундай бўлишини таъкидлаган.

Асосий мавзулар