01:59 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Жамият
Ҳавола олиш
234 0 0

Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистон ОАВ вакиллари ҳимояси соҳасида эришган ютуқларини юқори баҳолади.  

ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. ЕХҲТ Ўзбекистонда ОАВ эркинлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берди, деб хабар қилмоқда ТИВ.

Хусусан, ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича махсус вакили Арлем Дезир ўз ҳисоботида Ўзбекистонда ОАВни ривожлантиришга қаратилган янги қонунлар қабул қилинаётганини, ОАВ вакиллари ва халқаро кузатувчилар иштирокида турли табирлар ташкил этилаётганини ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳамда президент ҳузуридаги Ахборот ва ОАВ агентлиги билан муваффақиятли ҳамкорлик йўлга қўйилганини қайд этди.

Лондонда бўлиб ўтган ушбу йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистоннинг ЕХҲТдаги вакили Шерзод Асадов ҳам Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва журналистлар хавфсизлиги борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида ҳикоя қилиб берди.

Хусусан, элчи ОАВ соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш, блогерларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистонда журналистлар манфаатини ҳимоя қилувчи омбудсмен лавозимини киритишни таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон сўз эркинлиги борасида ЕХҲТ билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ушбу ташкилот вакиллари билан доимий учрашувлар ўтказилиб турибди.

Асосий мавзулар