Алимент ҳақида энг кўп сўраладиган саволларга жавоблар

© SputnikКупюры номиналом пятьдесят тысяч сумов
Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Адлия вазирлиги алимент ҳақида энг кўп бериладиган саволларга жавоб тайёрлади. Қуйида алимент қанча миқдорда ундирилади, алимент тўловчи ҳеч қаерда ишламасачи каби саволларга жавоб олишингиз мумкин.

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги алимент ҳақида энг кўп бериладиган саволларга жавоб тайёрлади.

1. Алимент қандай тартибда ундирилади?

Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Алиментчи оталардан "запрет"ни олиб ташлашнинг икки йўли мавжуд - Бегзод Раҳматов

Вояга етмаган болага алимент тўлаш тартибини ота-она ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақли. Ушбу мажбурият ихтиёрий равишда бажарилмаса ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

2. Алимент қачондан ундирила бошлайди?

Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади.

Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.

3. Алимент қанча миқдорда ундирилади?

Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — 1/4 қисми; икки бола учун — 1/3 қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ½ қисми миқдорида ундирилади.

Узбекские сумы - Sputnik Ўзбекистон
Алимент тўлашдан бош товлаган эркак аэропортда қўлга олинди

Вояга етган болага алиментнинг миқдори суд томонидан ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.

4. Алимент тўловчи ҳеч қаерда ишламасачи?

Агар алимент тўловчи ишламаса алимент ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.

5. Алимент миқдорини камайтириш ёки алимент тўлашдан озод этиш мумкинми?

Ҳа, мумкин. Алимент тўловчининг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек, қонунчиликда белгиланган бошқа бир қатор ҳолларда алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қарздорларнинг четга чиқишини чекловчи янги тартиб тасдиқланган. Унга кўра 1,1 млн сўмдан ортиқ қарзи бор фуқароларга Ўзбекистондан чиқиш тақиқланади.

Янгиликлар лентаси
0