Умрни узайтиришнинг самарали усули аниқланди

CC0 / Unsplash / Maria Di Lorenzo / Мужчина пьет воду
Мужчина пьет воду - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Асрлар давомида инсонларни ўйлантириб келаётган саволга бир гуруҳ олимлар ечим топишганини маълум қилишди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Мунтазам равишда оч қолиш юрак етишмовчилиги хавфини камайтиради ва умрнинг узайишига ёрдам беради. Америка юрак ассоциацияси олимлар шундай хулосага келишди, дея ёзади MedicalXpress.

Мандарины на складе  - Sputnik Ўзбекистон
Мандарин фойдаси ва зарари ҳақида - шифокорлар маслаҳати

Тадқиқот давомида икки мингга яқин киши юрак катетеризациясидан (юрак ичига ингичка найча юбориш) ўтган. Улардан 389 таси мунтазам равишда оч қолган. Тадқиқот тўрт йил давом этган.

Аниқланишича, оч қолганлар орасида ўлим ҳолати тадқиқотнинг бошқа иштирокчиларига қараганда 45 фоизга кам бўлган.

Ёш бўлиш сири: олимлар қандай одамлар секин қаришини аниқладилар

Қолаверса, мутахассислар тадқиқот иштирокчиларининг маълумотларини таҳлил қилиб, оч қолганлар 71 фоизга кам ҳолларда юрак хуружини бошдан кечиришганини аниқлашган.

Янгиликлар лентаси
0