06:57 23 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
293 0 0

Қозон ва Нижний Новгород шаҳарларига доимий автобус қатнови 2018 йилнинг сентябр ойида ташкил қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Декабрдан бошлаб Ўзбекистондан Россиянинг бир неча шаҳарларига автобус қатнови йўлга қўйилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Ўзавтотранс Сервис" компанияси вакилининг хабари кўра, шу кунга қадар Қозон ва Нижний Новгород шаҳарларига автобуслар қатнови йўлга қўйилган. Декабрь ойидан бошлаб эса автобуслар қатнайдиган шаҳарлари сони 10тага етади, дейилган хабарда.

Хусусан, "Ўзавтотранс Сервис" Москва, Санкт-Петербург, Уфа ва Самара шаҳарларига автобус қатновини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда "Ўзавтотранс Сервис" Хитойнинг Zhengzhou Yutong Bus компаниясидан 168 та узоқ йўналишга қатновчи автобусовлар сотиб олган эди. Ушбу автобуслар Россия ва Қозоғистоннинг узоқ шаҳарларига доимий қатновлар ташкил қилиш мақсадида  харид қилинган. Автобусларни сотиб олиш учун Ўзбекистон Миллий банки 20 миллион доллар кредит ажратган.

Асосий мавзулар