21:52 14 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Мужчина держит наручники

Ўзбекистон Жиноят кодексидан 2 та модда чиқариб ташланиши мумкин

Sputnik / Владимир Федоренко
Жамият
Ҳавола олиш
400 0 0

Адлия вазирлиги ЖКдан189-моддадаги савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун ва 192-моддадаги рақобатчини обрўсизлантириш учун белгиланган жиноий жавобгарликни чиқариб ташлаш таклиф этмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Адлия вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Жиноят кодексидан 2 та модда чиқариб ташланиши мумкин. Ҳозирда қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида муҳокамага қўйилган.

Адлия вазирлиги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда белгиланган талабларни бузганлик учун жавобгарликни белгиловчи қонун ҳужжатлари мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиб, жавобгарликни либераллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиққан.

Унга кўра,  Жиноят кодексининг 189-моддасида белгиланган савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 192-моддасидаги рақобатчини обрўсизлантириш учун белгиланган жиноий жавобгарликни чиқариб ташлаш ҳам таклиф этилмоқда.

Таъкидланишича, мамлакатда рақобат муҳитини шакллантириш ва монополистик фаолиятга қарши курашишга доир ижтимоий муносабатлар “Рақобат тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади.

Ушбу қонуннинг 27-моддасида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш белгиланган бўлиб, жиноий жавобгарликка тортилиш масаласи назарда тутилмаган.

Мавзу бўйича

Мирзиёев бефарқ ва масъулиятсиз раҳбарларни кескин танқид қилди
Жамшид Уринов бизнес-омбудсмен вазифалари ва Мирзиёевга топшириладиган ҳисоботлар ҳақида
Ўзбекистонда тадбиркорларнинг кўкрагига шамол тегади
Теглар:
жиноий жавобгарлик, Жиноят кодекси, Адлия вазирлиги

Асосий мавзулар