“Тошкент — юксакликка интилаётган шаҳар”: 2030 йилга келиб пойтахт қандай бўлиши мумкин

© Sputnik / Рамиз БахтияровИзобилие различных фонтанов на территории Ташкент-Сити
Изобилие различных фонтанов на территории Ташкент-Сити - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Cushman & Wakefield” халқаро компаниясининг Москвадаги офиси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. “Cushman & Wakefield” компаниясининг Москвадаги офиси делегацияси пойтахт ҳокимлигида “Тошкент 2030 — юксакликка интилаётган шаҳар” лойиҳасини тақдим этди.

Россиялик мутахассисларнинг фикрича, 10 йилдан кейин шаҳарнинг иқтисодий ривожланиши унинг инфратузилмаси билан чекланиб қолади, шунинг учун ҳозирдан бу йўналишда тизимли ислоҳотлар устида иш олиб бориш зарур.

Улар нотурар жойлар ижарасини ривожлантиришга мўлжалланган Тошкентдаги тижорий кўчмас мулк харитаси, шаҳар чегарасида улкан улгуржи-савдо тармоғини ташкил этиш ҳамда 11 та туман ҳудудларига оид концепцияни тақдим этишди

Шунингдек, учрашувда соҳил бўйлари, боғлар, сайилгоҳлар, очиқ осмон остидаги музейларни барпо этиш таклифи ҳам кўриб чиқилди.

В Ташкенте установили необычный дорожный знак - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент кўчаларида Европача йўл белгилари пайдо бўлиши мумкин

“2030 йилда Тошкент нафақат маъмурий-молиявий марказ, балки минтақадаги ғоялар генератори ва Ўзбекистоннинг дунёга очиқ, ривожланган шаҳри сифатида танилиши муҳим”, - дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.

Учрашув натижаларига кўра, икки томон ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилади.

“Cushman & Wakefield” 1917 йилда АҚШда ташкил этилган компания. У мижозларга кўчмас мулкка инвестиция киритиш ва ижара масалаларида маслаҳат бериш, уларнинг манфаатларини ифода этиш билан шуғулланади.

Ҳозирги кунда дунёнинг 70 давлатида 400 га яқин офисларга эга. Россияда эса компания 1995 йилдан бери муваффаққиятли фаолият юритиб келмоқда. 150 та юксак малакали мутахассислардан ташкил топган ушбу жамоа давлат инфратузилмасини барпо этиш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0