21:50 14 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Радиатор центрального отопления в квартире

Президент иссиқлик таъминоти учун янги тўлов тизимини маъқуллади

© Sputnik / Александр Кряжев
Жамият
Ҳавола олиш
137 0 0

Ўзбекистонда 2020 йилдан иссиқлик таъминоти учун янги тўлов тизими жорий этилади. Шавкат Мирзиёев янги қарорга имзо чекди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йилдан иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 квадрат метр иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизими жорий этилади. Бу  Шавкат Мирзиёев 2 декабрда имзолаган қарорда кўзда тутилган.

“2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 квадрат метр иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизимига ўтказилади”, - дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 январдан бошлаб истеъмолчилар учун иссиқлик таъминоти хизматларига тарифларни шакллантириш ва белгилашда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш харажатлари ҳисобга олинади, Шунингдек, кўрсатилаётган хизматлар таннархини қоплаш механизмларини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилади.

Аҳоли учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сувга пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида кўриладиган зарарлар маҳаллий бюджетлар ҳисобидан қопланади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги жойлардаги ҳокимликлар билан истеъмолчиларга иссиқлик энергияси ва иссиқ сув узлуксиз етказиб берилиши, ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши, иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарининг алмаштирилиши ва ўрнатилиши, шунингдек, иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан уларнинг пломбаланишини ташкил этиш учун жавобгардир.

Қарорга кўра, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими 2019-2024 йилларда босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказилади.

Аҳолига иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни иссиқлик таъминоти корхоналари, истеъмолчилар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки профессионал бошқарув компаниялари ўртасида тузиладиган уч томонлама шартномалар асосида етказиб бериш тартиби босқичма-босқич жорий этилади.

Кўп квартирали уйлар бевосита мулкдорлар томонидан бошқарилган тақдирда эса икки томонлама шартномалар асосида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эндиликда Тошкент шаҳар ҳокими пойтахт иссиқлик таъминоти тизимини бошқариш фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва унинг лозим даражада ишлаши учун шахсан жавобгар ҳисобланиши хабар қилинган эди.

Теглар:
иссиқлик таъминоти, уй-жой коммунал хизмати

Асосий мавзулар