21:49 14 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Обучение русскому языку

Иккинчи она тилимиз: Ўзбекистонда нега рус тилини ўрганишади?

© Sputnik / Илья Питалев
Жамият
Ҳавола олиш
Рус Самарқанди: Sputnik Ўзбекистон махсус лойиҳаси (4)
76342

Ўзбекистонда рус тилини ўрганиш нуфузли бўлиб қолди. Самарқанд давлат университети ўқитувчилари фикрича, охирги 30 йил ичида кўпчилик маҳаллий оилаларда рус тилидан иккинчи ва ҳатто асосий тил сифатида фойдаланиб келинмоқда

Шанба тонги. Самарқанд университети рус филологияси факультети биноси олдида талабалар тўпланиб туришибди – бугун уларда тўлиқ ўқиш куни. Бинога кираверишда иккала томондаги ёзувлар – бири ўзбек лотин ёзувида, иккинчиси инглиз тилида. Рус тилида ёзув умуман йўқ.

Тотальный диктант в Нукусе
Оргкомитет тотального диктанта в Каракалпакстане

Лекин бинони хатлаб ўтишимиз билан рус тилида ёзилган маълумотлар тахтаси, дарслар жадвали, рейтинг жадвали, Ўзбекистон ва Россия президентлари расмлари жойлашган плакат ва дипломатик алоқаларнинг 25 йиллигига оид давлат ҳаётидаги муҳим воқеалар акс эттирилган суратларга кўзингиз тушади.

Рус тилини билиш яна модага кирди

"Сизлар Москаданмисизлар? Журналистмисизлар? Тўхтаб туринг, ҳозир деканни топамиз", - биринчи кафедрадаёқ бизни шундай қарши олишди ва кенг қамровли излаш ишлари бошланиб кетди, деканни излашга янги ва янги ўқитувчилар жалб этилар эди. Лекин кабинетма-кабинет кириб чиқишлар ўз натижасини бермади – декан йўқ экан, шу боис Рус ва чет эл адабиёти кафедраси мудираси Шаҳноза Ишниёзова бизга гид бўлишга розилик билдирди.

"Албатта, 90-чи йилларда бизда турғунлик даври бўлган, лекин ҳозирда тараққиёт кузатилмоқда, рус тилини ўрганишга эътибор бугун кучли – тил марказлари очилмоқда. Тўғри, бу ҳақда кам гапирилади, лекин ота-оналарнинг рус тилига бўлган қизиқиши сусаймаган – улар аввал ўз фарзандларини қай тарзда боғчаларда рус гуруҳлари ва ундан сўнг рус синфларига берган бўлсалар, ҳозир ҳам бу анъана давом этмоқда", - дейди Шаҳноза Ашировна.

Аёл шунингдек, рус тилини ўрганишга интилиш боиси нафақат Россияга ишлашга кетиш билан изоҳланишини, балки рус тили миллатлараро мулоқот тили бўлиб қолаётганини қўшимча қилади.

"Рус тили миллатлар ўртасидаги кўприк, алоқа Бундан ташқари, рус тили – бу янгиликлар манбаи. Одатда биз янгиликларни  айнан рус тилидаги сайтларда ва нашрларда ўқиймиз, русча эфирларни томоша қиламиз. Бизнинг давлатда бошқа тиллар хам ўрганилмокда – айниқса инглиз тили, лекин рус тили устувор аҳамиятга эга", - дейди доцент Ишниязова. Аёл рақамларни келтириб ўтади.

Рус филологияси алоҳида факультет сифатида шаклланганда фақатгина 25 нафар абитуриент қабул қилинган, кейинчалик улар сони 50 нафага етган. Ҳозирда эса факультетда 300 талаба таҳсил олади. Шунингдек, факультетда "лингвист" ва "адабиётшунос" йўналишида магистратура ҳам мавжуд. Докторантлар эса Россияга Қозон, Томск ва Москва университетларига ўқишга боришяпти.

Россия билан қалин алоқалар

Шаҳноза Ишниязова факультет хақида гапираётганида, унинг ҳамкасби бизга қаҳва дамлаб, олдимизга ликопчада ширинлик қўяди. Ҳайратимизга жавобан: "Олинг, меҳмон бўлинг, бизда одат шунақа", деди.

"Россия олий таълим муассасалари билан алоқаларимиз жуда якин, улар бизга янгиликлар билан танишишда ёрдам бермоқда. Бир замонлар, рус ва замонавий адабиёт бўйича қўлланмалар борасида қийналганмиз, материаллар етишмаган, манбалар кам бўлган. Ҳозир ундай муаммолар йўқ – бизга китоб ва журналлар етказиб бериб туришибди. Томск, Қозон, Уфа, Санк-Петербург, Шимолий Кавказ олий таълим муассасалари вакиллари ташриф буюриб, семинарлар ўтказишмоқда. Бу семинарларда нафақат ўқитувчилар, балки талабалар ва докторантлар ҳам иштирок этяпти", - дейди ғурур билан Шаҳноза Ишниязова.

Шаҳноза Ашировна суҳбат давомида кабинетда курсида камтарлик билан кутиб ўтирган ёш йигитга ишора қилади. "Мана танишинг, бу Чечен давлат университетидан келган меҳмонимиз – у ишини Томскдан Грознийга кўчирган, мана энди биз билан танишишга ва университетларимиз ўртасида алоқаларни ривожлантириш мақсадида ташриф буюрди".

Таълим тили – ота-оналар танлови

Доцент Ишниязова билан суҳбатимиз пайтда, кафедрага бошқа ўқитувчилар кириб келишни бошлади – бизнинг ташрифимиз хақида миш-мишлар факультет бўйлаб тез тарыалган эди.

"Рус тилини ўрганишга қизиқиш бутун Ўзбекистонда, хусусан, Самарқандда жуда катта, - дея таъкидлади кафедра мудири. – Тилни билиш янада кўпроқ имкониятлар бермоқда, кўп йўлларни очиб бермоқда. Мактабларда ҳамда мактабгача таълим муассасаларида машғулотлар рус тилида олиб борилмоқда. Тўғри, бизда ўзбек ва рус гуруҳлари боғчаларда алоҳида ташкил этилган, лекин бу маҳаллий оилалар фарзандлари рус тилида шеърлар айтиб беролмайди ва рус тилини билмайди дегани эмас. Аксинча, биз европа миллатларига мансуб деб биладиган рус, арман, татар ва бошқа миллатлар вакиллари ўзбек тилини билмайди деб таъкидлаб бўлмайди. Улар ўзбек тилини жуда яхши билишади".   

Ҳамкасби сўзларини тасдиқлаш учун, суҳбатимизга эндигина келган ўқитувчи қўшилади.

"Менинг икки нафар фарзандим бор - ўғлим еттинчи синфда, қизим бешинчи синфда ўқийди. Улар боғчада рус гуруҳига боришган, ва рус мактабига ўқишга бердим. Улар учун она тили - рус тили десам ҳам бўлади. Биз уйда кўпинча рус тилида гаплашамиз", - дейди доцент Бобохонов.

"Менинг фарзандларим ҳам рус тилида таълимга ихтисослашган боғча ва мактабларга боришган. Кейинчалик ўғлим Тошкентдаги Москва университети филиалида ўқиди, қизим чет тиллар институтида. Докторантурани рус тилида давом эттиришди. Бизда маҳаллий миллат фуқаролари ўзбек тилидаги, европа миллатига мансублар рус тилидаги мактабга ёки олийгоҳга бориши керак, деган ақида йўқ. Бу ота-оналар танлови", - деб ҳамкасби сўзларини тасдиқлайди Шаҳноза Ишниязова. "Мана ҳамкасбим фарзандлари учун рус мактабини танладилар, ҳеч ким уни мажбурламади, бу унинг шахсий танлови"- дея қўшиб ўтди.

"Нима учун рус тилини танладим? - савол беради Бобохонов. – Ҳзбек тилини оилада ҳам ўрганиш мумкин, биз билан гаплашишади, мактабда ҳам уни ўргатишади – иккала тил бўйича ҳам баҳолари аъло. Ўйлайманки, фарзанд рус тилини билса, қўшимчасига инглиз тилини билса бу фақатгина плюс".

Ишниязованинг таъқидлашича, Самарқандда яна бир тилни яхши билишади – тожик тилини, чунки кўпчилик бу тилда гапиради. Шаҳримизда тил ўрганиш марказлари жуда кўп, ота-оналар фарзандларини инглиз, немис, француз тилларини ўргатадиган марказларга беришга ҳаракат қилишяпти. Шунинг учун ёш авлоднинг кўпчилиги тўрттагача тилни билишади.

Руслар оз – йўқотишларни тўлдириш керак

"Лекин мен таъкидлаб ўтмоқчиман – рус тили биз учун чет тили эмас, бу бизнинг она тилларимиздан бири. Биз шундай деб ўйлаймиз. Аҳолининг аксарият қисми рус тилида гапиради. Биласизми, бизда одамларни рус тили учун жабрланаётганини гапиришса ҳафа бўлиб кетамиз. Бунга ишонманг! Мени ёшим анча катта ва мен ҳеч қачон бировни рус тилида гаплашаётгани учун таҳқирланганини ва рус мактаблари беркитилаётганини эшитмаганман. Бу бўлмаган гап. Сиёсий уйдирма", - дейди бироз хаяжонланиб, бунгача ҳотиржам бўлган Шаҳноза Ишниязова.

"Баландпарвоз гаплар гапираяпти, деб ўйламанг. Юринг, бирга аудиторияга борайлик, талабалардан улар нима сабабдан бу даргоҳда таҳсил олаётгани ҳақида ўзингиз сўраб кўринг", - кутилмаганда таклиф қилиб қолди Шаҳноза Ишниёзова.

Биринчи курс филолог-талабалар дарс ўтаётган хонага кирдик. Шаҳноза Ашировна мени таништирди, талабалар ҳижолат бўлганидан саволларга тез жавоб беришга ботина олишмаяпти, лекин аста-секин чиқишиб, ҳатто, уларнинг ўзлари саволга тута бошлашди. Аниқланишича, талабаларнинг барчаси рус мактабларини битиришган, лекин улар орасида фақат бир қиз кўринишидан славян миллатига мансуб, қолганлар Ўзбекистонда яшаётган бошқа миллат вакиллари.

"Мен ярим хитой, ярим дунгонман, оиламиз русийзабон. Менга рус тили жуда ёқади – у серқирра ва қизиқарли. Рус филологиясида ўқиш – менинг истагим эди. Мақсадим - ўқишни тугатишим билан Россияга бориб, журналист бўлиш, маълум бир керакли тажриба орттириб, Ўзбекистонга қайтиб келиб, телевидениеда ишлаш", - дейди Камила.

"Мен тожикман, рус тилини ўрганяпман, чунки менинг оилам ҳам русийзабон. Уйда рус ва тожик тилларида гаплашамиз. Шунингдек, бувим ҳам филолог бўлганлар, ота-онам ҳам мактабда рус тилида ўқишган. Рус тилини билмаганимизда, фикримча, кўп нарсани йуқотган бўлардик, биринчи навбатда, Пушкин, Лермонтов, Толстой каби рус ёзувчилар асарларини оригинал тилда ўқий олмаган бўлардик", - дейди Нигора.

"Мен эса шеърлар ёзаман. Рус тилини ўрганиш хоббим. Шеърларимни ўзбек тилида ҳам ёза оламан, инглиз тилида ҳам. Лекин рус тилидагилари бошқача жаранг топади. Келажакда ёзувчи бўлмоқчиман, кейин ўз мусиқий гуруҳимни тузмоқчиман. Мен мусиқа ҳам басталайман", - дейди Тимур, орқада ўтирган қизлар эса у гитарани яхши чалади, дея қўшимча қилишади.

Тимурдан шеър айтиб беришни сўрадик, у беш дақиқа давомида бутун аудиторияни ўзига маҳлиё қилди.

"Бу 2000-чи йиллар болалари", - дея изоҳ беради доцент Ишниязова.

Сўнгра аудиторияга мурожаат қилиб, ўқишдан кейин Россияга кетмоқчи бўлганлардан қўлни кўтаришни сўради. Йигирмадан зиёд талабадан беш нафари қўл кўтарди, холсо. Шундан сўнг ҳамма ўзини эркин ҳис қила бошлади, ўзлари ҳақида гапиришга киришдилар. Хусравга рус тили дастурлашда қўллаш учун керак, Наргиза рус тили орқали инглиз тилини ўзлаштирмоқчи, Сабинани бувиси рус тили ва адабиёт ўқитувчиси бўлган ва у унинг изидан боришга қарор қилди.

Бошка хонадаги иккинчи курс талабаларига ўтдик – улар анча эркинроқ. Катта аудитория ичида фақатгина битта қиз кўринишидан славян миллатига мансуб.

Шохсанамнинг айтишича, оиласида дадаси рус тилида, онаси эса ўзбек тилида гаплашадилар. Ўзи эса тўртинчи синфдан рус тилига иштиёқ қўйган ва мактабни тугатгач қаерга ўқишга кириш хусусида савол тўғилмаган. "Мактабда ўқитувчиларимиз яхши бўлишган, мен ўқитувчига ўхшагим келган", – дейди у.

Татар миллатига мансуб Нигина театр томошаларида иштирок этади ва рус тилисиз кўпчилик ролларни ўйнай олмаган бўларди. Тожик миллатига мансуб Русланнинг бувиси рус. Бундан ташқари унинг уйида сўзлашиладиган тил – рус тили.

Бу гуруҳдагиларнинг режалари ҳам ўхшаш – Ўзбекистондан кетмокчи бўлганлар кам. Асосан гап Россияда ўқиш, келажакда қайтиб келиш тўғрисида кетмоқда.

Таржимонларга талаб

"Бизнинг Рус ва чет эл адабиёти кафедрасида битта арман, уч нафар рус, беш нафар татар, тожик миллатларига мансуб ўқитувчилар ишлайди, қолганлари ўзбек. Кафедрамиз давлатимиз каби кўпмиллатли", - ҳурсанд бўлиб дейди Шаҳноза Ишниязова, кафедрага қайтаётганимизда.

Маълум бўлишича, рус филологияси факультетида жами бешта кафедра мавжуд. Ундан учтаси рус тили ва адабиёти кафедралари. Иккитаси бошқа чет тилларига тааллуқли – роман-герман ва инглиз.

Рус филологияси факультетита қандай қилиб чет тили кафедралари пайдо бўлган деган саволимга: "Таржимонларни тайёрлашга ўткир эҳтиёж пайдо бўлган, бу давр талаби", - дея жавоб беришади. 

"Махсус таржимонлик факультети бизда йўк, ўзбекча-русча ва русча-ўзбекча таржималар масаласи жуда муҳим. Шунинг учун махсус мутахассисларни тайёрлашни бошладик, факультетни кенгайтирдик", - деди Ишниязова сўзи якунида.

Мавзу:
Рус Самарқанди: Sputnik Ўзбекистон махсус лойиҳаси (4)

Асосий мавзулар