Ўзбекистонда сайловчилар вақтинча яшаш жойида овоз бериш имкониятига эга бўлади

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишЖенщина голосует на избирательном участке
Женщина голосует на избирательном участке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Агар фуқаро сайлов участкаси ҳудудида вақтинча бўлса, у ҳолда уни вақтинча яшаш жойида сайловчилар рўйхатига киритиш масаласи ҳал қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 декабрь - Sputnik. Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган сайловларда амалда биринчи марта Ягона электрон сайловчилар рўйхати ва сайлов жараёнлари ҳақидаги ахборотни бошқариш тизими қўлланилади, деб ёзади ЎзА.

Парламентские выборы в Узбекистане пройдут 22 декабря. - Sputnik Ўзбекистон
Сайлов комиссияси ижтимоий тармоқда тарқалган шубҳали хабарни ўрганади

Кеча матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Янги лойиҳага кўра, фуқароларни маълум бир участка сайловчилар рўйхатига киритиш участка сайлов комиссиялари томонидан ўтказилган уйма-уй текшириш натижаларига биноан амалга оширилади.

"Агар фуқаро сайлов участкаси ҳудудида вақтинча яшаса, участка сайлов комиссиясининг аъзоси унинг овоз бериш куни ушбу ҳудудда бўлиш-бўлмаслигини аниқлайди ва уни вақтинча яшаш жойида сайловчилар рўйхатига киритиш масаласи ҳал қилинади", - дейилган баёнотда.

Агар сайловчи рўйхатга олинган жойда яшамаса, у вақтинча яшаш жойидаги сайловчилар рўйхатига киритилиши ва овоз бериши мумкин. Бунинг учун у камида уч кун олдин участка сайлов комиссиясига мурожаат қилиши керак.

Агар сайлов участкаси худудида вақтинча яшовчи фуқаро билан суҳбатлашиш имконияти бўлмаса, у ушбу манзил бўйича сайловчилар рўйхатига киритилмайди.

Эслатиб ўтамиз, 22 декабрда Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва вилоят, туман, шаҳар кенгашлари депутатлари сайлови бўлиб ўтади. Жараён янги Сайлов кодексига мувофиқ амалга оширилади. Эндиликда партиялар барча 150 та сайлов округларида номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига эга.

Янгиликлар лентаси
0