14:11 12 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55

Тошкент марказида яна бир йирик қурилиш бошланди

XS
Жамият
Ҳавола олиш
480 0 0

Тошкент марказида Амир Темур ва Шаҳрисабз кўчалари кесишмасида жойлашган автотураргоҳ ўринда нима қурилиши маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 4 дек  - Sputnik. Тошкент шаҳрининг Амир Темур ва Шаҳрисабз кўчалари кесишмасида жойлашган йирик бепул автотураргоҳ 4 декабрдан ёпилди, деб хабар қилмоқда “Халқ сўзи”.

Хабарда айтилишига кўра, бу ерда “Tashkent Central Park” – 5 юлдузли меҳмонхона, савдо -кўнгилочар марказ ва тижорат банки кўп тармоқли мажмуа қурилади.

Мажмуани Туркиянинг “Taşkent Merkez Park Gayrimenkul Yatirim Anonim şirketi” қурилиш компанияси ва Ўзбекистоннинг “UzTur Investment and Development” МЧЖ компаниялари қуради.

Ушбу объект лойиҳаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан маъқулланган.

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача шаҳарнинг қоқ марказида жойлашган ҳудудда яқин атрофда жойлашган Ucell, Mobiuz (UMC), Ипотека банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Бош почтамт ва бошқа ташкилотлар ходимлари ўз автоуловларини қолдириб кетишар эди.

Айни дамда пойтахт марказида бошланган ушбу янги қурилиш ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Хусусан, ушбу объект бор йўғи 3 ой олдин ташкил қилинган туркия компаниясига солиқ  имтиёзлари билан берилганидан норозилик билдирилмоқда. Шаҳарнинг қоқ марказида жойлашган ушбу ер майдонининг нархи олтинга тенг. Ҳар қандай инвестор уни ҳеч қандай имтиёзсиз жон деб олган бўларди, дейишмоқда блогерлар.

Асосий мавзулар