21:47 14 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Сотрудники ГУВД Ташкента помогли женщине, о бедственном положении которой сообщили пользователи социальных сетей

Тошкентда оғир аҳволда қолган аёлга ёрдам кўрсатилди

© ГУВД г. Ташкента.
Жамият
Ҳавола олиш
272 0 0

Аниқланишича, аёлнинг фарзандлари уни парвариш қилмайдилар ва ҳолидан ҳар доим ҳам хабар олишмайди. Шу боис 76 ёшли аёл масжид ёнида тиланчилик қилишга мажбур бўлган.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари оғир аҳволда қолган аёлга ёрдам кўрсатдилар.

Илгарироқ интернет тармоғида Чилонзор туманидаги масжид ёнида тиланчилик қилаётган аёлга ёрдам бериш сўралган хабар тарқалган эди.

Сотрудники ГУВД Ташкента помогли женщине, о бедственном положении которой сообщили пользователи социальных сетей
© ГУВД г. Ташкента.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари оғир аҳволда қолган аёлга ёрдам кўрсатдилар

Маълум қилинишича, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари масжид томон йўл олишган ва совуқотиб қолган аёлни энг яқин маҳалла фуқаролар йиғинига олиш келишган.

Аёлнинг гапларига қараганда, унинг исми Парида-опа, ёши 76 да, Жиззах вилоятида туғилган. Унинг уйи ёнғин оқибатида қулаб тушгач, у фарзандлари ва неваралари билан Тошкентга кўчиб келган. Пойтахтда улар ижарадаги хонадонда яшашади, фарзандлари ишсиз, оила оғир молиявий аҳволда қолганлиги сабабли у ҳар куни масжид ёнида тиланчилик қилишга мажбур бўлаяпти.

Таъкидланишича, Парида-опа Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказига вақтинчалик жойлаштирилган.

“Парида К.нинг яшаш шароити ўрганилгач, унинг оилавий шароити яхши эмаслиги маълум бўлди: фарзандлари уни парвариш қилмайдилар, баъзи шароитлар сабабли ҳар доим ҳам онасидан хабар олиш имкониятлари йўқ”, - дейилади хабарда.

Хабарда аёлнинг пенсия таъминоти ва стационар даволанишга жойлаш масаласи ҳал қилинаётгани қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролардан кўчада совуқда қолган уйсиз кишини кўрганда 102 рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришни ва шундай йўл билан унинг ҳаётини сақлаб қолишга чақиргани хабар қилинган эди. 

Теглар:
ёрдам, Тошкент

Асосий мавзулар