21:51 14 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
До конца года в тестовом режиме будет запущен поезд по строящейся Юнусабадской ветке метро

Йил охирига қадар “Туркистон” бекатига синов тариқасида поездлар қатнови йўлга қўйилади

Пресс-служба АО "Узбекистон темир йуллари".
Жамият
Ҳавола олиш
300 0 0

Юнусобод йўналишида олиб борилаётган янги ер ости қурилиш линияларининг иккинчи туннелида бурғилаш ишлари якунига етказилди.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Метронинг Юнусобод йўналишидаги иккинчи туннелда бурғилаш ишлари якунланди. Жорий йил охирига қадар “Туркистон” бекатига синов тариқасида поездлар қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилган.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабарига кўра, ҳозирги кунда Юнусобод йўналишининг ўнг туннелида бурғилаш ишлари тугатилиб, мавжуд бўлган “Шаҳристон” бекати билан улаш ишлари бошлаб юборилган.

Муҳандислик-коммуникация тизимларини созлаш, “Шаҳристон” ҳамда қурилаётган “Туркистон” ва “Юнусобод” бекатларини бирлаштириш, шунингдек, темир изларини ётқизиш ишлари давом эттирилмоқда. 

Таъкидланишича, лойиҳаси доирасида амалга оширилган умумий иш ҳажмининг 90 фоиздан ортиғи бажарилган. Қурилиш белгиланган жадвалга мувофиқ амалга ошириб келинмоқда.

“Жорий йил охирига қадар “Туркистон” бекатига синов тариқасида поездлар қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилган. 2020 йилда эса йўловчилар учун поездлар ҳаракатини йўлга қўйилиши кутилмоқда”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишгани хабар қилинган эди.

Мавзу бўйича

Метро бекатлари ишга туширилиши билан кунига 5 тоннадан зиёд ёқилғи иқтисод қилинади
Тошкентда янги метро поездлари тақдим этилди
Теглар:
Юнусобод, метро

Асосий мавзулар