10:55 22 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Жамият
Ҳавола олиш
44830

Таниқли ўзбек реп-қўшиқчи Шоҳруҳ Шодмонов Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгаши депутатлигига ўз номзодини қўйди.

ТОШКЕНТ, 6 дек - Sputnik. Таниқли ўзбек реп-қўшиқчи Шоҳруҳ Шадманов 9-сайлов округи бўйича Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгаши депутатлигига ўз номзодини қўйди. 

Бу ҳақда хонанданинг Инстаграмдаги саҳифаси орқали маълум қилди ва унга топширилган гувоҳнома суратини хабарга илова тарзида жойлаштирди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Shadmanov Shokhrukh Uktamovich (@shoxrux)

“Азиз юртдошлар! Сизларга маълумки, мен мусиқа билан ҳобби сифатида шуғулланганман, лекин ҳаёт фақат қўшиқлардан иборат эмас. Мен ҳам юртимизнинг ривожига ҳисса қўшмоқчиман. Бу борада сизларнинг фикрингиз қандай?” - деб ёзган хонанда постида.

Қолдирилган ушбу хабар остида ҳамкасблари ва мухлислари Шоҳруҳни табриклаб, унга омад тилашмоқда.

Асосий мавзулар