12:51 28 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Жамият
Ҳавола олиш
2461 0 0

Россия президенти ҳар доим ўзи билан олиб юрадиган “ядровий чемодан”нинг ичида нималар борлиги маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 6 дек - Sputnik. Россининг “Звезда” телеканали кўрсатувларидан бирида Россия президенти ҳар доим ўзи билан олиб юрадиган “ядровий чемодан”нинг ички кўрниши намойиш қилинди.

Телекўрсатув давомида намойиш қилинган фотосуратларда 1960 йилларда ишлаб чиқарилган биринчи ядровий чемоданнинг ичи кўрсатилган.

Фотосуратларда кўриниб турганидан маълумки “ядровий чемодан” ичида 0-9гача бўлган рақамлар, электрон экран ва “Пуск” (учириш)  ва “Отмена” (бекор қилиш) деган тугмалар бор экан. Кутилмаганда, ядровий ракетани учирувчи тугмача оқ рангда, зарбани бекор қилувчи тугмача эса қизил рангда экан.  

Ушбу чемодан доимо президент яқинида бўлувчи ҳарбий офицер қўлида бўлиши шарт экан. Ракетани учириш учун чемоданнинг махсус бўлимига 2та флеш-картани жойлаштириш керак экан. Флеш карталардан бири президент томонидан жойлаштирилар экан. Ушбу флеш карталарда рақамли имзо жойлаштирилган.

Ушбу кўрсатув Россия ракета қўшинларининг 60 йиллик юбилейига бағишланган.

 

 

Асосий мавзулар