03:26 27 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Жамият
Ҳавола олиш
35410

Бош прокуратура бола тарбиясига суст ёндашган ота-оналарга нисбатаган жарималарни бир неча баробар оширишни таклиф қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йилдан бошлаб ўз қарамоғида бўлган вояга етмаган шахсларнинг тарбиясига эътибор бермаслик, уларнинг таълим олишига шароит яратмаслик учун жарималар миқдори кескин оширилиши мумкин.

Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган янги қонун лойиҳасида, Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) ўзгаришлар киритишни таклиф қилмоқда.

Хусусан, вояга етмаган болалар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ҳолатда, уларнинг ота-онаси ва васийларига нисбатан солинадига жарималар миқдорини ЭКИҲнинг 1 бараваридан 5 бараварига ошириш, ушбу ҳолат бир йил ичида такрорланганда ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача ошириш таклиф қилинган.

Шунингдек, Агар ота-она ёки васий боланинг таълим олишига тўсқинлик қилса ЭКИҲнинг 10 бараваридан 10 бараваригача, ушбу ҳолат 1 йил ичида такрорланса – 15 баравардан 25 бараваригача оширилсин – дейилган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнида.  

Ундан ташқари, Бош прокуратура Маъмурий кодексни 197-5 моддаси (Таълим муассасасининг педагогик ходими касбий фаолиятига ноқонуний аралашиш) билан тўлдиришни таклиф қилган. Ушбу қонунбузарликни содир этган шахсга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.

Янги қонун лойиҳаси 2019 йилнинг 21 декабрига қадар муҳокамада бўлади.

Асосий мавзулар