22:11 29 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
39810

Филиални ташкил этиш тўғрисидаги битим ўтган йилнинг октябр ойида Россия раҳбари Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи чоғида имзоланган эди.

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Тошкентда бугун, 9 декабрь куни Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Ўзбекистондаги филиали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, МГИМО ректори Анатолий Торкунов, республика вазирлик ва идоралари вакиллари ҳамда талабалар иштирок этишди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

“Бу Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги улкан иккитомонлама муносабатларнинг қисмидир”, - деди сўзга чиққан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда икки давлат ҳамкорлик қилмаган соҳани топиш мушкил. Икки давлат ҳар соҳада, жумладан, таълим соҳасида муносабатларни ривожлантирмоқда.

МГИМО жорий йилнинг сентябрь ойидан институт филиалида “Бизнес-ахборот” ҳамда “Ҳуқуқ” йўналишлари бўйича ўқиш бошлаган. Ўқиш жараёни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети биносида олиб борилаётган эди.

Филиални ташкил этиш тўғрисидаги битим ўтган йилнинг октябр ойида Россия раҳбари Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи чоғида имзоланган эди.

Лойиҳани амалга ошириш Шавкат Мирзиёев 2019 йил феврал ойида имзолаган фармондан сўнг бошланди.

Асосий мавзулар