Ўзбекистонда Автомобил йўллари қўмитаси ташкил қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобильное движение в Ташкенте
Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда кенг ваколатларга эга бўлган янги Автомобил йўлллари қўмитаси ташкил қилинди – президент қарори.

ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. Ўзбекистонда  кенг ваколатларга эга бўлган янги Автомобил йўллари қўмитаси ташкил қилинди. Бу ҳақида 9 декабрь куни имзоланган 4545-сонли президент қарорида айтиб ўтилган.

Транспорт вазирлиги ҳузурида ташкил қилинаётган Автомобил йўллари қўмитасида 23та бўлим бўлади ва уларда 82 нафар ходим ишлайди. Янги Қўмитанинг ваколатлари қуйидагилардан иборат бўлади:

  • Қўмита марказий бошқарув ходимлар сонини ўзгартириш;
  • Автомобил йўлларини таъмирлаш ва эксплуатация қилиш билан шуғулланувчи корхоналар ташкил қилиш, қўшма корхоналар ташкил этиш, Қўмита таркибидаги корхоналарни тугатиш ва бирлаштириш;
  • Қўмита қарорлари маҳаллий ҳокимиятлар, давлат хўжалик бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;
  • Республика ҳудудига кириб келаётган юк автомобилларини ҳажм ва вазнини назорат қилиш, улардан автомобил йўллари бўйлаб ҳаракат қилишлари учун йиғимлар ундириш;
  • Автомобил йўлларида ҳаркатни тартибга солиш техник воситаларини, фото ва видео қайд этиш воситаларини ўрнатишга рухсат бериш;
  • Автомобил йўлларида ташқи реклама объектлари ўрнатишга рухсат бериш;
  • Автомобил йўллари бўйида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, савдо ва ва бошқа тадбиркорлик объектлари қуришга рухсат бериш;
  • Автомобил йўллари қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш (Қўмита таркибидаги “Йўлқурилиш” АЖ томонидан);  

Президент қарорига кўра, Автомобил йўллари қўмитаси таркибига Қорақалполғистон Республикасидаги ва барча вилоятлардаги автомобил йўллари бош бошқармалари, туманлар ва довонлар йўлларидан фойдаланиш корхоналари, кўприклардан фойдаланиш корхоналари, Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш ва қуриш институти, Автомобил йўллари илмий тадқиқот институти, “Ўзйўллойиҳа” лойиҳа-қидирув институти ДУК, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” УК, “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” УК, “Ўзйўлбелги” ДУК, Республика диспетчерлик маркази ва бошқа муассасалар киритилган.

Янгиликлар лентаси
0