Судяларнинг ўртача ойлик иш ҳақи маълум бўлди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишМолоток судьи в зале суда
Молоток судьи в зале суда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий суд судяси Иброҳим Тожиев тадбирда судяларнинг ўртача ойлик маоши ҳақида маълумотни очиқлади.  

ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Олий суд судяси Иброҳим Тожиев Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган анжуманда судяларнинг ўртача ойлик маоши ҳақида маълумотни очиқлади, Sputnik мухбири хабарига асосан.  

"Ҳозирги кунда Олий судда фаолият юритаётган судьяларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 5 000 000 сўмдан 8 000 000 сўмгача етади", - дейди у. 

Бундан ташқари пресс-клуб сессиясида Миллий тикланиш демократик партияси депутати Нодиржон Мухторов туман судьяси вилоят судьясидан, вилоят судьяси Олий суд судьясидан эркин бўлиши лозимлиги, бундан ташқари жиноят кодексини либераллаштириш лозимлигини таклиф қилмоқда.

Шунингдек, Олий суд судьяси Илҳом Раҳмонқуловнинг фикрига кўра,  Ўзбекистон жамиятида судяларга нисбатан ишончсизликка судяларнинг мустақил бўлмагани сабабдир.

Янгиликлар лентаси
0