ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Сурхондарёда 16 декабр куни математика ва физика фанларидан мактаб ўқувчилари учун очиқ олимпиада бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Халқ таълими вазирлиги.
"Термиз шаҳрида бўлиб ўтадиган ушбу олимпиадада мамлакатимиз умумтаълим мактабларининг 8-9-синф ўқувчилари иштирок этиши мумкин. Олимпиадада 5 та масалани ечиш учун 3 соат вақт берилади ва ҳар бир масала 10 баллик тизимда баҳоланади", - дейилган хабарда.
Олимпиада иштирок этишни истовчилар ўзлари ҳақидаги маълумотларни хабарда кўрсатилган телеграм рақамига юборишлари керак. Иштирокчиларини рўйхатга олиш 2019 йил 15 декабрь соат 13:00 га қадар давом этади.